ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ТИНГЛОВЧИЛАРИ — "ВАЗИЯТЛАР МАРКАЗИ"ДА
Академия тингловчилари учун жойларда амалий дарслар ташкил этилмоқда
Бугун Академиядаги Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат олий таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўқув-амалий семинари тингловчилари учун пойтахтда реал вақт режимида ҳодисаларни кузатиш ва уларга тезкор жавоб қайтариш имконини берувчи Вазиятлар марказида дарс машғулотлари ташкил этилди.
Академиянинг Иқтисодиёт ва молия кафедраси ташаббуси билан “Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш” мавзусидаги интерактив дарснинг Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Вазиятлар марказида ўтказилиши, айниқса, тингловчилар учун қизиқарли бўлди.
Замонавий технологиялар асосида барпо этилган ушбу марказнинг имкониятлари кўлами кенг бўлиб, уларнинг ҳар бири ҳақида тингловчиларга маълумотлар берилди.

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube