Фарзандингизни Жумага Эмас, Илмга Йўналтиринг!
Сўнгги пайтларда мактаб ўқувчиларининг жума намозларига бориши ва масжидларга қатнашига тўсқинлик қилинаётгани ҳақида гап-сўзлар кўпайди. Бу ҳолат баъзилар томонидан дин душманлиги сифатида талқин қилинмоқда. Аммо аслида масала умуман бошқача: ёш авлоднинг келажаги ҳақида жиддий ўйлаш вақти келди.
Бугун болаларни илмга эмас, динга йўналтиришни биринчи ўринга қўяётганлар – келажак авлод тақдирини ўйламаётган, энг жоҳил инсонлардир. Исломнинг ўзи илм ва маърифатга даъват этади, Аллоҳ бандаларини ўқишга, тафаккур қилишга буюради. Лекин ҳозир кўпчилик динни фақат намоз ўқиш, рўза тутиш ва масжидда ўтиришдан иборат деб ўйламоқда. Ҳолбуки, инсон учун энг улуғ ибодат – бу илм олиб, фойдали иш қилиш, жамиятга манфаат келтиришдир!
Фарзандингизни масжидга эмас, ўқишга йўналтиринг! Ўзингиз ўйлаб кўринг, мактабга бормай, фақат динни ўрганиб катта бўлган одам ким бўлади? У миллатга қандай фойда келтиради? Ҳозир чет элга кетиб, оддий ишчи бўлиб юрганлар, юртда киракашлик, сотувчилик қилиб кун кўраётганлар – ўқимаган, ҳунар ўрганмаган, илмсизликдан қийналаётган инсонлар эмасми?
Давлат сизга бепул таълим бериш учун имконият яратяпти, ўқишингиз учун мактаб қуриб беряпти, ўқитувчи тайёрлаб, дарсликлар чиқаряпти. Лекин сиз ўқиш ўрнига болангизни масжидга олиб кетсангиз, у илмсиз, мутахассисликсиз қолса – бунинг оқибати кимга оғир бўлади?
Болангизнинг келажагини ўйлаган ота-она уни чет тилига, математикага, фанлар бўйича тўгаракларга олиб боради. Уни фикрлашга, таҳлил қилишга, танқидий ўйлашга ўргатади. Фарзандини илмдан узоқлаштириб, «Ўқиб ким бўлардинг?» дейдиган ота-она – энг жоҳил ва миллат душмани!
Бугунги кунда мусулмон давлатларининг кўпчилиги жаҳолат ботқоғида қолмоқда, илм-маърифат орқали тараққиётга эришганлар эса дунёни бошқармоқда. Агар биз ҳали ҳам фарзандларимизни илмга эмас, диний маросимларга тортаверсак, ўн йиллар ўтиб ҳам фақат бегона давлатларнинг фабрикаларида ишлашга мажбур бўламиз.
Шунинг учун ҳурматли ота-оналар, ўз кучсизлигингизни дин ортига яширишни бас қилинг! Фарзандингизнинг келажагини ўйланг! Уни илмли, дунёқараши кенг, мустақил фикрлайдиган инсон қилиб тарбияланг! Жумага эмас, китобга йўналтиринг!
@daydi2021