Ўзбекистонда фикр билдириб ҳам бўлмай қолибди 😐
Бир тирақиси чиқиб, бюджетни муҳокама қилма дейди. Бир шаллақиси чиқиб, муллаларни гапирма дейди. Бир валламати чиқиб, амалдорларни танқид қилма дейди. Бечора халқ ноиложликдан Лоланинг лифчиги билан Мунисанинг иштонини муоҳокама қиляпти. Эртага Аҳад Қаюм ҳам чиқиб олиб, артистларни гапирма деса, бечора халққа мавзу ҳам қолмайди.
Кейин ноҳақликдан эзилган халқ ичидаги негатив энергиясини оиласи ва ожизларга кўрсата бошлайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ватан ҳам, дин ҳам ҳеч кимнинг хусусий мулки эмас. Ҳамма фикр билдиришга ҳақли. Амалдорни танқид қилган ватан хоини эмас, ёки муллани гапирган дин душмани эмас. Бу икки муқаддас тушунчага эгалик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!
Биз автократияга ҳам, муллакратияга ҳам қаршимиз. Ҳар иккиси ҳам давлатчилик учун катта хавф. Агар танқидни хуш кўрмаса, ҳеч ким амалдор ёки мулла бўлмасин!
https://t.me/daydi2021