Сурат ва видеога туширишларни якунлаб, арчазор ўрмон бўйлаб, яна юқориладик. Аввалига катта сўқмоқдан юрдик, сўнг сўқмоқ тугаб, қорда ёпилиб кетган йўлакларни харита орқали топиб, бошқа шаршаралар томон йўлга тушдик. Йўлнинг маълум қисмида ҳамроҳ итимиз олдинга ўтиб, бизга сўқмоқларни топиб берди.
Лашкарак дарёсига қуйиладиган кичик ирмоқларда ҳам бир нечта шаршаралар бор экан. Кичик шаршараларнинг ҳаммаси музлаган. 6 километр йўл босганимиздан сўнг Катта Лашкарак шаршарасига етиб келдик. 20 метр баландликдаги шаршаранинг ташқари қисми тўлиқ музлаган, ичкари қисмидан сув оқмоқда. Музлаган шаршаранинг ҳам такрорланмас гўзаллиги бор.
Қайтишда сой ёқалаб тушдик. Олапар ҳам сафарнинг охиригача бизга ҳамроҳлик қилди.
Батафсил видеоси: https://youtu.be/Qu36r1KMu9Q