Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокаралари якунлангани расман эълон қилинди
Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлида олиб бораётган ҳаракатлари доирасида товарлар ва хизматлар бўйича икки томонлама бозорга кириш музокараларининг якунланганини эълон қилишдан мамнун, дейилади АҚШ Савдо вакили Кэтрин Тайнинг баёнотида.
Байден-Ҳаррис маъмурияти Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши бўйича доимий саъй-ҳаракатларини эътироф этган.
Баёнотда қайд этилишича, Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.
“Ўзбекистоннинг музокараларга жиддий киришгани сўнгги икки йилда, шу жумладан, икки томонлама музокараларимизнинг муваффақиятли кечишида муҳим омил бўлди”, дейилади баёнотда.