Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш бирламчи мақсадимиз
Юртимизда аҳоли фаровонлиги учун муҳим омил ҳисобланган ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти сув таъминотини яхшилаш мақсадида хорижий молия институтлари маблағларини жалб қилган ҳолда янги тармоқлар ва иншоотлар барпо этиш, эскирганларини реклнструкция қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Жумладан, Давлатобод тумани "Навбаҳор" МФЙ ҳудудидан ўтган 800 метр узунликдаги диаметри 300 миллиметрлик тармоқ "Европа тикланиш ва тараққиёт банки" маблағлари ҳисобидан янгидан тортилмоқда. Бунинг натижасида 1200 та хонадонда яшовчи 4000 дан ортиқ фуқароларнинг сув таъминоти яхшиланишига эришилади.
Бундан ташқари, "Қўқумбой" сув иншоотининг насос агрегатлари Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 995 минг доллар маблағлари ҳисобига тўлиқ энерготежамкор насосларга алмаштирилиб, электр энергиясидан йилига 458 миллион сўмгача иқтисод қилиш имконияти яратилди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугунги ўрганишлари доирасида ушбу объектларда бўлиб, амалга оширилган ишлар билан танишди.
"Яшил макон" дастури доирасида ҳудудга манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Шунингдек, халқаро ОПЕК жамғармасининг 588 минг доллар маблағлари ҳисобидан "Наманган сув таъминоти" АЖ машиналар гаражи ва таъмирлаш устахонаси барпо этилди.