🔷Данғара туманида аҳолига ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида юқори даромадли қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш тизимини такомиллаштиришга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.
🔷“Бўриқум” МФЙда ўтказилган семинарда туман ҳокимининг 1-ўринбосари, маҳалла еттилиги, тижорат банклари масъуллари, деҳқон хўжаликлари, онлайн аукцион орқали ер майдонлари ажратилган ёшлар ҳамда эҳтиёжманд оилалар вакиллари иштирок этди.
🔷Семинар давомида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида ҳудудларда тупроқ-иқлим шароити, деҳқончилик маданияти, маҳсулот сотиб олувчи кластер, қайта ишлаш ва экспортёр корхоналар талаби асосида қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилиши лозимлиги қайд этилди.