ДАДАМ БИЛАН КЕТДИ ЁШЛИГИМ.!
Минг уринмай қайтмас ортига,
Ўтиб кетди шундай шодлигим.
Боролмайман афсус ёнига,
Дадам билан кетди ёшлигим.
Хотирамда қолди анчаси,
Тош тупроққа тўлган кўчаси,
Қолди фақат босган изчаси,
Дадам билан кетди ёшлигим.
Армоним бор бир дунё энди.
Орзу ҳавас шу онда синди,
Энди қайтиб келмайди энди,
Дадам билан кетди ёшлигим.
Эркаланиб юришларим йўқ,
Соғинч юрагимга отар ўқ,
Ич этимни куйдиради чўғ,
Дадам билан кетди ёшлигим.
Кўзимда ёш бўзлаб қоламан,
Гоҳ гоҳида йиғлаб оламан,
Қайлардандир излаб қоламан,
Дадам билан кетди ёшлигим.
Ҳар лаҳзада эслайман уни,
Ёлғизлатиб қўйгандек мени,
Тушларимда кўрсайдим қани,
Дадам билан кетди ёшлигим.
✍️ФАРҲОДХОН.
29. 01. 2025
Минг уринмай қайтмас ортига,
Ўтиб кетди шундай шодлигим.
Боролмайман афсус ёнига,
Дадам билан кетди ёшлигим.
Хотирамда қолди анчаси,
Тош тупроққа тўлган кўчаси,
Қолди фақат босган изчаси,
Дадам билан кетди ёшлигим.
Армоним бор бир дунё энди.
Орзу ҳавас шу онда синди,
Энди қайтиб келмайди энди,
Дадам билан кетди ёшлигим.
Эркаланиб юришларим йўқ,
Соғинч юрагимга отар ўқ,
Ич этимни куйдиради чўғ,
Дадам билан кетди ёшлигим.
Кўзимда ёш бўзлаб қоламан,
Гоҳ гоҳида йиғлаб оламан,
Қайлардандир излаб қоламан,
Дадам билан кетди ёшлигим.
Ҳар лаҳзада эслайман уни,
Ёлғизлатиб қўйгандек мени,
Тушларимда кўрсайдим қани,
Дадам билан кетди ёшлигим.
✍️ФАРҲОДХОН.
29. 01. 2025