Отажоним соғиндим.
Офтоб нурларига тўлди ховлимиз.
Яна баҳор ўтиб, келди ёзимиз.
Кўзимда ёш қалқиб, ярим кўнглимиз.
Дехқоним отажон соғиндим сизни.
Боғимизда олма, анорлар пишди,
Бандидан узилиб анхорга тушди.
Қадрдон ёшлигим ёдимга тушди.
Боғбоним отажон соғиндим сизни.
Дастурхон бошида дуолар қилган,
Умримга барака, ризқим тилаган,
Гар хомуш бўлсам кўнглим кўтарган.
Дуогўй отажон соғиндим сизни...
Тонглари ибодат сари чорлаган,
Иймон эшгини зулфин ушлатган,
Ўзи емай бизга ризқин тутқазган.
Дардимга дармоним соғиндим сизни.
Ловулаб ёнади соғинчдан юрак,
Бир бор кўриш учун кўзларим халак,
Келасиз хар оқшом бўлиб капалак.
Энг буюк армоним соғиндим сизни.
Шояд қалби узра яшайсиз мудом.
Сиздан қолди бугун яхши деган ном.
Жаннатлар тилайман сизга отажон.
Бошимга соябон соғиндим сизни.
Нурли иймоним соғиндим сизни.
✍Шояд Бек..
Офтоб нурларига тўлди ховлимиз.
Яна баҳор ўтиб, келди ёзимиз.
Кўзимда ёш қалқиб, ярим кўнглимиз.
Дехқоним отажон соғиндим сизни.
Боғимизда олма, анорлар пишди,
Бандидан узилиб анхорга тушди.
Қадрдон ёшлигим ёдимга тушди.
Боғбоним отажон соғиндим сизни.
Дастурхон бошида дуолар қилган,
Умримга барака, ризқим тилаган,
Гар хомуш бўлсам кўнглим кўтарган.
Дуогўй отажон соғиндим сизни...
Тонглари ибодат сари чорлаган,
Иймон эшгини зулфин ушлатган,
Ўзи емай бизга ризқин тутқазган.
Дардимга дармоним соғиндим сизни.
Ловулаб ёнади соғинчдан юрак,
Бир бор кўриш учун кўзларим халак,
Келасиз хар оқшом бўлиб капалак.
Энг буюк армоним соғиндим сизни.
Шояд қалби узра яшайсиз мудом.
Сиздан қолди бугун яхши деган ном.
Жаннатлар тилайман сизга отажон.
Бошимга соябон соғиндим сизни.
Нурли иймоним соғиндим сизни.
✍Шояд Бек..