⚡️⚡️⚡️ Киберуруш - Исроил разведкаси ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияни WhatsApp орқали кузатиб борган
Ливанлик журналист Элиа Маниернинг сўзларига кўра, Исроил разведкаси WhatsApp хабари орқали Хания телефонига жосуслик дастурларини ўрнатган. Айғоқчи дастур Ҳамас етакчиси жойлашган уйнинг аниқ манзилини аниқлаш ва дрондан унга ракета зарбаси бериш имконини берган.
Шу йилнинг апрель ойида чоп этилган мақолада ҳам Исроил ҳарбий тузилмалари Meta компаниясига тегишли WhatsApp платформасидан фойдаланиб, сунъий интеллект тизимлари орқали Ғазодаги фаластинликларни нишонга олаётгани айтилган эди. Лавендер деб номланган ушбу тизим WhatsApp гуруҳларидаги аъзолик асосида гумондорларни аниқлаб, ҳатто тинч аҳолини ҳам ҳужумга дучор қилаётгани иддао қилинган эди. WhatsApp бу даъволарни рад этиб, фойдаланувчи маълумотларини ҳукуматлар билан бўлишмаслигини ва махфийлик стандартларига риоя қилишини билдирган.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram