Неча кунки, йўқ оромим,
Келолмайман ҳушимга.
Она тилим кечалари,
Кириб чиқар тушимга!
Қўлларида оқ байроғи,
Таслимона хилпирар,
Дейди,"Юртнинг ҳатто шоҳи,
Ўзга тилда гапирар!
Секин, аста унут бўлмоқ,
Ёзилмуш тақдиримга.
На нуфузим, на қадрим бор,
Кераксизман элимга.."
Келолмайман ҳушимга.
Она тилим кечалари,
Кириб чиқар тушимга!
Қўлларида оқ байроғи,
Таслимона хилпирар,
Дейди,"Юртнинг ҳатто шоҳи,
Ўзга тилда гапирар!
Секин, аста унут бўлмоқ,
Ёзилмуш тақдиримга.
На нуфузим, на қадрим бор,
Кераксизман элимга.."