Forward from: Kosonsoyliklar uz | Rasmiy
ЛОҚАЙД БЎЛМАЙЛИК!
Эрамиздан аввалги иккинчи ва учинчи асрларда ҳозирги Муғтепа археологик ёдгорлиги ўрнида қадим Косон шаҳрига асос солинган. Довонлар империяси, буюк Кушонийлар империяси, Эфталитлар (V-VI асрлар), (VI- VIII асрлар), араблар (VII-IX асрлар), Сомонийлар (IX-X асрлар), ундан кейин Қорахонийлар даврида кўҳна Косон шаҳри пойтахт - шаҳар, ҳарбий-сиёсий марказ ҳамда илму фан, йирик ҳунармандчилик, савдо-тижорат ишлари тараққий этган маданий-иқтисодий марказ мақомига эга бўлган.
Бугун кўҳна шаҳардан ёдгорлик сифатида баланд деворлар қолдиқлари сақланиб қолган. Уни асраб-авайлаш бугунги авлод бурчидир. Афсуски,Обод МФЙ ҳудудидаги бу қўҳна манзил наинки табиий омиллар, балки айрим бефарқ инсонлар туфайли "азият чекмоқда"
Баъзи бир бефаросат кишилар ахлат, чиқиндиларни ёдгорлик атрофига ташлаб кетишга одат қилган кўринади. Бу ердаги ҳолат шундан далолат бермоқда.
Маҳалла ўз ҳудудидаги маданий мерос обидалари озодалиги, ободлигига ҳам масъул. Қани эди Обод маҳалласи фаоллари бош-қош бўлиб, ҳашарлар уюштирса айни муддао бўларди. Бу билан маданий мерос обидаларимизни сақлашга муносиб ҳисса қўшган бўламиз.
Бу мавзуга яна қайтамиз!
@KOSONSOYLIK_UZ