Forward from: Журналистика.уз
Одамларни алдаш учун телевидениени ёллаш керакми?..
Бир пайтлар телеканалларнинг информацион дастур хабарларида “Straus house” фирмасининг ишларини оғиз кўпиртириб мақталаётганига кўп бора гувоҳ бўлганмиз.
Натижада бу фирма ёлғонларига учган содда одамлар телеканалларда айланиб турган мақтовларга янада чув тушаверган. Кейин нима бўлди?.. “Straus house” фирибгарлиги минглаб одамларни сарсон саргардон қилди, қанча оилалар азоб чекди.
Бу ҳолат бугун яна қайтарилмаяптими?
Яқинда ЎзА агентлигида эски Аҳмадбой сингари молиявий пирамида услубида иш юритиб, 18 $ маҳсулотни одамларга 400$ миқдорида пуллаб келаётган “Beverlee Business” ёлғонлари ҳақида бирин-кетин мақолалар чоп этилган эди.
Мақола бўйича прокуратура, солиқ ва божхона қўмиталари иш бошлагани хабар қилинди. Вазият қалтислиги сабаб компания ҳам бир чеккада қараб турмасдан, қўпол қилиб айтганда журналистларни сотиб олгандек тассурот қолдирмоқда.
Негаки, "Беверлии" компанияси “Севимли” ва “Uzreport” каналларида шартнома асосида улар уюштирган пресс-конференциядан репортажлар олиб берди. Табиийки, информацион дастурда бирон-бир фирма ҳақида гапирилиши унга нисбатан ишончни оширади. Аҳоли эса унга ишонишда давом этади. Ҳудди, “Straus house”, “Avto60” каби фирибгарлиги исботланган компанияларни ҳам бир қатор теледастур ва интернет сайтлари реклама қилгани каби. Оқибатда одамлар уларга алданди, миллонлаб пулларини йўқотди. Шундай экан информацион дастурларни сотилиши балки ноўриндир ёки “Реклама ҳуқуқи асосида”, дейилган ёзувни репортаж бошидан охиригача кўрсатиш керакдир. Қачонгача одамларни ишончига кириш учун ОАВдан фойдаланади...