Кардиологический центр г.Карши/Карши Кардиология Маркази


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали Манзил: Қарши шаҳар, Отчопар маҳалла, Бунёд кўчаси 33 уй. Тел: +998752211957

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Шахрисабз туманида навбатдаги тиббий кўриклар ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси топшириғига асосан, маҳаллаларда қизил ва сариқ тоифага мансуб аҳоли орасида профилактик тиббий кўриклари ўтказилиши, касалликларни эрта аниқлаш мақсадида 1 феврал куни Шахрисабз ТТБга қарашли Хитой ОШПда тиббий кўриклари ташкил этилди.

Тиббий кўрикларда вилоят даволаш профилактика муассасаларидан 10 дан зиёд мутахассислар аҳолини кўрикдан ўтказишди. Шулар қатори РИКИАТМ Қарши филиали кардиологи, Шахрисабз тумани куратори О.Қўлдошев ҳам бевосита иштирок этиб, 45 нафар юрак-қон томир касалликларидан шикоят қилиб келган аҳолини кўрикдан ўтказди.






РИКИАТМ Қарши филиалида илмий ва амалий маҳорат дарслари давом этмоқда.

1 феврал куни РИКИАТМ Қарши филиалида марказ мутахассислари томонидан филиалдаги оғир ётган мураккаб ташхисдаги беморлар, жумладан Кардиореанимация бўлимида оғир аҳволдаги беморларда Эхокардиография текширувлари орқали маҳорат дарслари ўтказилди. Шу билан бирга диагностик даволаш усуллари мувофиқлаштирилди.

Шундан сўнг РИКИАТМнинг Қашқадарё вилояти бўйича маъсул куратори Ш.Н.Дониёров томонидан, юрак қон-томир касалликларини эрта аниқлашни такомиллаштиришнинг замонавий усулларини қўллаш, эрта профилактикасини такомиллаштириш бўйича "Эхокардиография" мавзусида маъруза тақдим этилди. Маъруза жуда қизғин тарзда амалга оширилди.

РИКИАТМ Қарши филиали жамоаси номидан РИКИАТМ жамоасига, ҳудудларга, жумладан филиалга кўрсатиб келаётган илмий-амалий ёрдамлари учун ўз миннатдорчилигини билдиради.
Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун


Чироқчи туманида навбатдаги тиббий кўриклар ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси топшириғига асосан, маҳаллаларда қизил ва сариқ тоифага мансуб аҳоли орасида профилактик тиббий кўриклари ўтказилиши, касалликларни эрта аниқлаш мақсадида 1 феврал куни Чироқчи ТТБга қарашли 1-сонли ОПда тиббий кўриклари ташкил этилди.

Тиббий кўрикларда вилоят даволаш профилактика муассасаларидан 10 дан зиёд мутахассислар аҳолини кўрикдан ўтказишди. Шулар қатори РИКИАТМ Қарши филиали кардиологи М.Хамидов ҳам бевосита иштирок этиб, 36 нафар юрак-қон томир касалликларидан шикоят қилиб келган аҳолини кўрикдан ўтказди.



6 last posts shown.