Kamola Rakhmonova билан 2020 йил февраль ойида илк бор аёллар тадбирида учрашганмиз. У пайтда Хотин-қизлар қўмитасида ишлардилар. Бироз кибрли деб ўйлаганман ўшанда. Лекин йиллар ўтди, янглишганимни ва яхшиям шундай инсон билан танишганимни англаб етдим.
Камола ҳозирда Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси бўлиб, Халқаро майдонда Ўзбекистоннинг IT салоҳиятини тарғиботи ва ёшлар ҳамда хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилиш уларнинг вазифаларига киради.
2022 йилдан IT да қизлар армияси кўпайишида Камоланинг ҳиссалари катта. Ман ҳам уларининг тадбирларда иштирок этиб тураман ва мани қувонтирадиган нарса ёш, ақлли, билимли ITчи қизлар Камолага ҳавас билан, шогирдларча меҳр билан талпинишлари. Камола ҳам ўз навбатида уларга очиқлар, қўллаб-қувватлаб улар учун қайғурадилар.
Четдан қараб туриб ичимда ўйлайман, агар ҳар бир аёл ўз ҳамжинсини қўллаб-қувватласа, тан олса, мизогинияни, кибрини, кўролмаслигини четга суриб қўйиб, қўлни-қўлга тутиб ҳаракатланса, эҳҳе, тоғни талқон қилиб ташласа бўларди, боғлар яратса бўларди.
Бир-биримизни тушуниш ва елкадош бўлиш— бизнинг кучимиз.
Ман эса дугонам, ҳамфикрим, ҳаммаслагим билан фахрланаман.
Улар билан қахвалашиб, миллат, аёл ва қизлар таълими, жамият, ғоялар ҳақида гаплашамиз. Ғийбат, интрига, молпарастлик мавзулар биздан нари. Шунинг учун ҳам яхши кўраман, шунинг учун ҳам ҳурмат қиламан. Илло Шавкат Раҳмондек инсоннинг фарзанди бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.