📖Фиқҳ ва тасаввуф.
Фиқҳнинг луғавий маъноси:
Фиқҳ деб луғатда "англашлик, донолик, зийраклик"га айтадилар. Фақиҳ деб зийрак ва доно шахсга айтилади. (Ас-Сиҳоҳ лил-Жавҳарий, 6-жилд, 2243-бет)
Тафаққуҳ (تفقه) - фақиҳ бўлиш, фиқҳни ҳосил қилиш ва унда чуқур ўй-фикр қилишнинг номидир. «Роддул мухтор, 1-жилд, 38-бет. Ас-Сиҳоҳ»
Фиқҳнинг қадим истилоҳий маъноси:
Исломнинг ибтидоий даври, яъни, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонлари ва ундан кейинги тобеъийнларгача бўлган давридаги истилоҳда фиқҳдан мурод, "бутун динни чуқур англашлик"дир. Яъни, диннинг барча таълимотлари, хоҳ улар ҳаётнинг бирор соҳасига тааллуқли бўлсин, уларни чуқур идрок қилиш ва моҳирлик ҳосил қилишга "фиқҳ" дейилар эди. Ким бутун динни чуқур идрок қиладиган ва моҳирлик ҳосил қиладиган бўлса ҳамда бутун ҳаётини диннинг андозасига солиб бўлган бўлса, ундай шахсни "фақиҳ" дейилар эди.
«Наводирул фиқҳ» китобидан. Муфтий Аъзам, Ҳазрати Мавлоно Муҳаммад Рофиъ Усмоний ҳафизаҳуллоҳ.1-жилд, 26-бет
@byAbulfaqiyh_hanafiy