Forward from: Pedkadr.tdi.uz
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!
Савол: Мен Олий тоифали ўқитувчиман. Олий тоифани 2022 йилда олганман. Тоифа Сертификатимнинг амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида навбатдан ташқари топширмоқчиман, лекин мен ўтган йили кузги аттестацияда топширдим. Балим етмай қолди. Мактабимиз ЎИБДЎдан сўраган эдим "кўпи билан уч марта топшириб ўтолмасанг сенга салбий қарор чиқади" - деди. Шу қанчалик тўғрими? (А.Ш.Р. Амударё туманидаги 41 мактаб ўқитувчиси)
❗️Жавоб: Бу нотўғри, албатта (ЎИБДЎнинг гаплари). Бундай чекловлар мавжуд эмас. Сиз 2027 йил баҳорги аттестацияга қадар чекланмаган ҳолда навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этишингиз мумкин.
P.S. Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш бўйича чекловлар амалдаги тоифаси мутахассис бўлиб, навбатдаги мажбурий аттестацияда - "мутахассис лавозимига мувофиқ эмас"- деб топилганлар учун мавжуд.
Низомнинг 44-банди г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;
55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;
55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.
Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.
Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.
44-1. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади. Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
Навбатдан ташқари аттестацияда неча марта иштирок этиши мумкин?