Камерал солиқ текшируви тўғрисидаги ахборот govcontrol.uz сайтида бўлиши керакми?
САВОЛ: Текширув тўғрисидаги ахборот govcontrol.uz - текширувларни электрон рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган сайтда мавжуд эмаслиги асосида камерал солиқ текшируви натижаларини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш мумкинми?
ЖАВОБ: Йўқ, камерал текширув натижаларини ушбу асосда ҳақиқий эмас деб эътироф этиб бўлмайди. Камерал текширувлар алоҳида ҳисобда.
"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг (25.05.2000 йилдаги 69-II-сон Қонун) 39-моддасида шундай дейилган: тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган барча текширувлари Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт, бундан камерал солиқ текширувлари мустасно.
Солиқчилар шу асосда камерал текширувларни govcontrol.uz сайтида рўйхатдан ўтказишлари керак эмас.
Ушбу сайтда сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити тўғрисида маълумотлар мавжуд, сабаби қонун ҳужжатларида уларга нисбатан бундай истиснолар назарда тутилмаган.
https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy