Табиий фан (science)нинг дарс тақсимотига таъсири тўғрисида
РАСМИЙ БАЁНОТ
Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти, Республика таълим маркази ва ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистон таълим тизимида жорий этилган табиий фанларни ўзида жамлаган Табиий фан (SCIENCE) бўйича ўқитувчиларга қисқа муддатли
ўқув курслари бошланган эди.
Бу курсда бугунга қадар сертификат олган ўқитувчилар сони умумий 15 минг нафардан ошди (шу ҳафта давомида 9027 нафар) ва ўқув курслар давом этмоқда.
Курсни сентябрга қадар ўқиб, тугатиш лозимлиги ва мазкур курс сертификатининг дарс тақсимотига таъсирига оид кўплаб савол ва мурожаатлар келиб тушмоқда.
❗️Ҳурматли устозлар, педагоглар!
Сиз мазкур фан бўйича ўқитувчилар учун ташкил этилган қисқа муддатли курсни йил якунига қадар бемалол ўқиб, сертификат олишингиз мумкин.
Яъни, бу Табиий фан (science) бўйича курс сертификатининг дарс тақсимоти, тарификация жараёни билан боғлиқлик жиҳатлари йўқлигини маълум қиламиз.
Айни пайтда
uzlms.uz платформасига бир вақтнинг ўзида 60 минг нафардан ортиқ ўқитувчи мурожаат қилаётганлиги сабабли, тизимда техник носозликлар, муддатли узилишлар кузатилиб, масъуллар томонидан тезда бартараф этилмоқда.
Курсларни йил якунига қадар бемалол ўқиб, тугатишингиз ва сертификатга эга бўлишингиз мумкинлигини маълум қиламиз!
❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇
Telegram |Facebook |Website|
YouTube