Кейинги йилда кириш имтиҳонлари янги тест саволлари асосида ўтказилади
Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ОТМларига кириш учун тест синови топшириқларини тузиш ва экспертизадан ўтказишнинг янги тартиби жорий қилинади, унга мувофиқ:
👉 тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилади;
👉 тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади;
👉 абитуриентларнинг назарий билимларни ўзлаштириш даражаси билан бирга мантиқий фикрлаши, масала ва мисолларни бажара олиш қобилияти ва таълимнинг кейинги босқичига тайёргарлигини баҳолайдиган, компетенцияга асосланган тест топшириқлари ишлаб чиқилади;
👉 амалдаги ABITUR дастурини такомиллаштириш ҳисобига янги дастурий маҳсулот ишлаб чиқилади ҳамда 2021/2022 ўқув йили учун саралаш тест синовлари янги тест саволлари асосида ўтказилади.
👉 @rustambosimov