Ютубда қизиқ бир подкастга кўзим тушиб қолди. Қозоғистонлик машҳур подкастчи Арман Абдолла, маҳаллий қишлоқ хўжалиги мутахассиси билан суҳбатлашган. Суҳбат давомида Ўзбекистон ҳақида кўп гаплар бўлган. Улардан эътиборга моликларини келтириб ўтаман.
Ўзбекистоннинг оролбўйи ҳудудларга саксовул экишидан асосий мақсади экологик фожеага қарши кураш эмас, мақсад — нефт. 2005 ёки 2006 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида келишув бўлган. Буни излаб кўрсангиз очиқ манбалардан ҳам топасиз. Унга кўра оролбўйи ҳудудлардан Қозоғистон газни, Ўзбекистон нефтни олишга келишиб олинган. Ўзбекистон саксовул экиш орқали у ҳудудларга техникаларини киритиб олишга замин яратмоқчи. Улар учун биринчи ўриндаги мақсад экология эмас, табиий қазилмалар.
Энг ёмони, Оролнинг Борса-келмас деган жойларида бир вақтлар биологик лабораториялар бўлган. Агар у ерларга етиб борилса, даҳшатли касалликларни қайта қўзғатиб юборишлари мумкин.
Бундан ташқари, Марказий Осиёда сув ортидан уруш бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга ҳам мутахассис жавоб берибди.
- Марказий Осиё халқлари туркий халқлар, улар сув ортидан бир-бири билан урушишлари мумкинми?
- Биз албатта қардош халқлармиз, Олимпиадаларда бир-биримизга мухлислик қиламиз. Лекин сиз кўпкари мусобақаларидаги жанжалларимизни кўрганмисиз? Бу бор-йўғи кўпкари мусобақаси.
Подкастда айтилган гаплар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билмадим, бу ҳақида бизникилар ҳам муносабат билдиришса билиб олармиз.
Подкастга линк:
https://youtu.be/sAVoJp1tyNQ?si=Oid7BRsvyDtXe3Zf