Ассалому алайкум, азизлар!
Таваллуд айём муносабати билан табрик йўллаб, тилаклар билдириб қилинган эътиборлардан жуда миннатдорман, кўнглим кўтарилиб, мамнун бўлдим. Барча-барчага раҳмат! Ҳамиша соғу саломат, бахтли бўлинглар!
PS. Январь охири, февраль давомида тиббий амалиётлар, муолажалар сабаб телефонга қараш анча чекланди (соғлиғим яхши, Худога шукур). Ижтимоий тармоқларга шу сабаб камроқ киряпман. Лекин каминага нисбатан меҳр, дўстлик, дуоларингизни доим сезганман, сезаман...
Аллоҳга шукур, сизларга ташаккур!
Қалбимиз тафти сиз азизлар билан. Борлигингиз нақадар яхши, бор бўлинглар!(Юракда яна гаплар кўп, лекин кўп ёзишга сал қийинчилик бўлиб, ёзолмаяпман).
Дуодамиз, улуғ айём кунлари муборак бўлсин барчамизга!
Бобур Бобомурод
@bobur_bobomurod