Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴Ўзбекистон аэропортида қўлга олинган рекорд миқдордаги "8,5 тонна наркотик" тақдири нима бўлди?
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505
Imosh Cafe Fast Food va Milliy taomlari - @Imoshcafe
Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi
Орадан 1 йилдан ортиқ вақт ўтди. Хўш бу жиноят нима билан якунланди?
Ўзбекистон тарихида "наркотик контрабандаси" бўйича жуда катта жиноят ҳисобланган бу иш тақдирига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қандай қарамоқда?
Бундай рекорд даражадаги гиёҳванд моддасини журъат қилиб мустақил мамлакат ҳудудига олиб кирган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари кимлар эди?
Маълумки, бу каби жиноят турлари оддий ҳодиса эмас. Жамоатчилик билиши шарт бўлган воқеа.
Ўзбекистон божхонаси тарихида рекорд даража миқдорида ушлаб қолинган 8,5 тонна наркотик моддаси бўйича жиноят ишлари юзасидан маълумотлар афсуски нима учундир ёпиқлигича қолиб кетмоқда.
2023 йил сентябрь ойида божхона кўриги давомида ҳужжатларда қандолат кўкнориси деб кўрсатилган 25 тонна уруғ ва сомонлар таркибида ҳақиқий гиёҳвандлик воситаси ҳисобланган 8,5 тонна кўкнори сомони борлиги аниқланган эди. Воқеа ҳақида хабар берган давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган. Орадан 1 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, тегишли идоралар 8,5 тонна наркотик иши бўйича суд ишлари натижаларини очиқламаган. Шунингдек суд бўлгани ҳақидаги маълумот ҳам йўқ.
Давлат божхона қўмитасига кўра 8,5 тонна наркотик иши ДХХ томонидан олиб борилган.
Бу жиноят иши якуни бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан расмий жавоб кутамиз.
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505
Imosh Cafe Fast Food va Milliy taomlari - @Imoshcafe
Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi