Хулқларнинг яхшиси...
Шифокор қабулига тезроқ ёзилай деб, шифохонага соат саккиз бўлмай етиб келдим.
Қарасам, навбат қоғозимга
14 деб ёзилибди. Шунча эрта келсам ҳам, олган навбатим шу бўлди. Эндигина биринчи одам кириб кетди. Юрагим сиқилди. Беихтиёр ёнимдаги ёши улуғ аёлни суҳбатга тортдим. У ёғини қандай эшитсам, шундай ҳикоя қиламан.
—Невара қизим ўқишни битирди-ю, уйимга совчи ёғилиб кетди.
Қизим ҳуснда ҳам одобда ҳам тенгсиз, худога шукур. Мана, энди дипломли ҳам бўлди. Бир марта келган совчи зоти борки, ёпишиб олади. Келиним билан ўғлим танлов ҳукмини менга топширдилар. Тўғрида, бу бош неварам. Уни ўзим танлаган жойимга узатаман. Қизим эсликкина. Ёшлигидан қулоғига қуйганман "Йигитлар гапирса, тескари қараб кет, гаплашма, бўлмаса, юзингдан фаришта қочиб кетади!"
Хўш, биринчи келган совчи ҳақида гапириб берсам.
Бу хотин майда гап. Арзимаган нарсага ҳам асаби бузилади. Нон ушатсам, емаса ҳам ушлаб кўряпди, суви қочмаганми деб. Икки кўзи уйнинг ҳар тамонини кезиб чиқди. Бу хонадонга тушган келин сил бўлади.
Хуллас, бўлмайди, дедим!
Кейингиси кирмасидан гапни уйи икки қават эканини айтишдан бошлади. Бирам мақтанчоқ эканки. Уй-жой нима? Ҳамманинг пешонасига битсин,-дедим.
Анчагача умидини узмади бояқиш. Ҳар куни қўнғироқ қилди.
Учинчиси эшикдан кириши билан маҳкам қучиб, юзларимдан ўпиб қўйди. Нон, мева-чева қилиб келган экан, олмайман десам, ҳам ташлаб кетди, "Сизга ўхшаб юрай!" —деб. Бир ярашиқли кийинган, гаплари бирам чиройли.
—Холажон, ҳали уйларимиззи чаласи бор, тўйгача битириб оламиз, худо хоҳласа, - дейди.
Ўғли хунарманд экан.
Қиз—шуники, дедим, суриштириб ҳам ўтирма!
Ўғлим хайрон, келиним хайрон.-
—Шундоқ бой-бадавлат жойлардан келди, бермадингиз, қандоқ ўқимишли йигитлардан келди, бермадингиз, энди шу оддий оилага берасизми? —деб хафа бўлди. Ёнидаги озғин жувон холанинг келини бўлса керак, кулиб ўтирибди.
—Бу аёл таги кўрган, кўзи тўқ! Ҳаммасидан яхшиси-шу!- дедим
—Хуллас, қизингизни ўша оилага бердингизми, холажон? —сўрайман суҳбатдошимдан сабрим чидамай.
—Албатта! Бир чиройли яшаб юрибди. Куёвим невара қизимга машина олиб берди. Аёл қудам иккаласи катайса қиб юришибди. Ҳали водий, ҳали Самарқанду Бухоро қилиб.
Тўйнинг ҳамма ҳаражатини қуда томон кўтарди. Нина олдирмади бизга. Шундоқ бўлсаям, сарпо-суруқ қилдик, қараб ўтирмадик бизам болам. Туз эмас, қиз узатдик деб.
—Вой, холажоним, сиз шундоқ қизингизни беряпсиз, ҳеч нима олиб келманг, деб роса хафа бўлди. Ўғлим билан келиним хурсанд. Неварамнинг бахтини кўриб.
—Холажон, барибир, тушунмадим, дейман аёлнинг гапини бўлиб. У аёлнинг яхшилигини қаердан билдингиз? Қандай ажратдингиз?
—Самимий экан қудам, жудаям самимий... Болам, самимият—Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатларидир.
Мен бошқа савол бермадим.
Феруза Салходжаева
https://t.me/bizning_kutubxona1