🗓 Иккинчи триместр (13-ҳафтадан 26-27-ҳафтагача) – ҳомиладорликнинг "олтин даври"! Бу даврда токсикоз сезиларли даражада пасаяди, организмнинг умумий ҳолати яхшиланади ва бўлажак онада кучга тўлганлик ҳисси пайдо бўлади. Келинг энди, биргаликда танангизда ва ҳомилада қандай ўзгаришлар юз бериши ҳақда батафсил гаплашамиз!
________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
🤱Аёл организмида нима ўзгаришлар содир бўлади?
⚖️ Гормонал барқарорлик
🟠Бу вақтга келиб, йўлдош тўлиқ шаклланиб бўлади (тахминан 16-ҳафтада) ва асосий гормонлар (эстроген, прогестерон) ишлаб чиқариш вазифасини ўз зиммасига олади.
🟠Сариқ тана гормонлари таъсири камаяди, бу эса кўнгил айниши, ҳолсизлик ва кайфият ўзгаришларининг камроқ юз беришишга сабаб бўлади.
🟠Аёлнинг умумий ҳолатини яхшилайди.
🦴 Кальций танқислиги
⚫Иккинчи триместрда ҳомиланинг кальцийга бўлган эҳтиёжи ортади, унинг етишмовчилиги суяк ва тишларнинг заифлашишига, иммунитетнинг пасайишига ҳамда моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келиши мумкин.
⚫Овқатланиш рационига сут маҳсулотлари, балиқ, карам, дуккакли ўсимликлар қўшиш тавсия этилади. Д витамини миқдорини назорат қилиш ҳам муҳим.
🏥 Сохта тўлғоқлар
Бачадоннинг "машқ" қилиши деб аталадиган Брекстон-Хикс қисқаришлари ҳомиладорликнинг ўрталаридан бошлаб пайдо бўлиши мумкин, агар улар оғриқсиз ва қисқа давом этса, бу нормал ҳолат ҳисобланади, аммо оғриқ кучайса, тез-тез такрорланса ёки қонли ажралмалар билан бирга кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
🫀 Қиндан ажралмалар
Енгил шаффоф ажралмалар қичишиш ва ёқимсиз ҳидсиз бўлса, бу эстроген даражасининг ошганлигидан далолат беради, аммо агар ажралмалар сарғиш-яшил, қонли, кўпикли бўлса ёки қичишиш ва ачишиш билан бирга келса, зудлик билан гинеколог билан маслаҳатлашиш керак.
🩹 Яллиғланиш жараёни хавфи
Ўсиб бораётган бачадон сийдик йўлларини қисиб қўйиши сабабли сийдик димланиши юз бериши ва бу пиелонефрит хавфини ошириши мумкин.
🤰 Ҳомиланинг ҳафтама-ҳафта ривожланиши
1️⃣ 13-ҳафта
🔴 Ички органларни ҳимоя қилувчи тоғайлар шаклланади.
🔴 Овқат ҳазм қилиш тизими шаклланиб, ичак перистальтикаси пайдо бўлади.
🔴 Тиш куртаклари ривожланишда давом этади, эмалнинг минераллашуви кучаяди.
2️⃣ 14-ҳафта
🔴 Терида лануго – ҳомилани ҳимоя қилувчи (антибактериал) тук қоплами пайдо бўлади.
🔴 Ҳомила қўл ва оёқлари билан фаол ҳаракат қилади.
🔴 Ҳафта охирига келиб ҳомиланинг вазни 40-43 грамм атрофида бўлади.
3️⃣ 15-ҳафта
🔴 Суяк ва тоғай тўқималари мустаҳкамланади.
🔴 Ўт пуфаги ишлашни бошлайди.
🔴 Юз мушаклари шаклланиб, ҳомила "юзини буриштириш"га қодир бўлади.
4️⃣ 16-ҳафта
🔴 Йўлдош болани озиқлантириш ва ҳимоя қилиш вазифасини тўлиқ ўз зиммасига олади.
🔴 Орқа мия ва сийдик ажратиш тизими ривожланади.
🔴 Тирноқлар шакллана бошлайди.
5️⃣ 17-ҳафта
🔴 Ёғ тўқимаси шаклланиб, ҳомиланинг тана ҳароратини назорат қилиш ва энергия захирасини жамғаришга ёрдам беради.
🔴 Лимфа тугунлари пайдо бўлиб, ҳужайра иммунитети шаклланишни бошлайди.
6️⃣ 18-ҳафта
🔴 Миянинг чакка соҳалари ривожланиб, ҳомила товушларга жавоб бера бошлайди.
🔴 Суяклар мустаҳкамланиб, темирга бўлган эҳтиёж ортади.
7️⃣ 19-ҳафта
🔴 Мияда нейрон алоқалари шаклланишда давом этади.
🔴 Терининг ҳимоя мойи ишлаб чиқарила бошлайди.
🔴 Ичаклар ишлашни бошлаб, дастлабки ахлат (меконий) тўпланади.
8️⃣ 20-21 ҳафта
🔴 Суюк илиги фаол ривожланиб, қон ишлаб чиқаришнинг асосий органига айланади.
🔴 Ҳомила қоғоноқ сувини ютиб, унинг таъмини ҳис қила бошлайди.
🔴 Ҳомиланинг вазни тез суръатда ортиб боради.
9️⃣ 22-23 ҳафта
🔴 Ўпкаларда сурфактант ишлаб чиқарилиб, нафас олиш жараёни учун тайёргарлик бошланади.
🔴 Ҳомила овозлар ва мусиқани яхши эшитиб, уларни фарқлай олади.
1️⃣ 24-27 ҳафта
🔴 Буйрак усти безлари мустаҳкамланиб, эндокрин тизими фаоллаша бошлайди.
🔴 Ҳомиланинг узунлиги тахминан 33 сантиметр, вазни эса 900 грамм атрофида бўлади.
🔴 Қовоқлар очилиб, киприклар ўсади.
🔴 Ҳомила бармоғини сўриши ва "нафас олиш" ҳаракатларини бажариши мумкин.
‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Ташхис қўйиш ва даволаниш учун албатта ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.
________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz