🗓 Биринчи триместр ҳомиладорликнинг энг муҳим ва ҳаяжонли босқичлардан биридир. Айнан шу даврда келажакдаги чақалоқнинг барча аъзолари шаклланади, аёл организми эса янги ҳаётнинг ривожланиши учун энг яхши шароитни яратиш учун мақсадида катта ўзгаришларга учрайди. Келинг, бу даврда организмда қандай ўзгаришлар содир бўлиши биргаликда батафсил танишиб чиқайлик!
______________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
🤱 Аёл организмидаги ўзгаришлар
🏥 Гормонал қайта тузилиш - Ҳомиладорлик юз бериши билан организмда ҳақиқий гормонал инқилоб бошланади:
🟠 Сариқ тана – овуляциядан сўнг пайдо бўладиган вақтинчалик без бўлиб, прогестерон гормонини фаол ишлаб чиқаради. Бу гормон ҳомиладорликни сақлаб қолишга ёрдам беради, бачадоннинг қисқаришини олдини олади ва уни ҳомилани кўтаришга тайёрлайди.
🟠 Хорионик гонадотропин (ХГЧ рус.) – эмбрион бачадон деворига ўрнашгандан сўнг ишлаб чиқарилади. Айнан шу гормон сийдик ёки қон таҳлилида аниқланиб, ҳомиладорликни тасдиқлайди.
🟠 Пролактин – кўкрак безларини чақалоқни эмизишга тайёрлайдиган гормон.
🟠 Қалқонсимон без фаоллашади – у эмбрионнинг ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган гормонлар ишлаб чиқаришни кучайтиради.
🛡 Иммунитет тизимининг қайта тузилиши
Организм ҳомилани "бегона танача" сифатида рад этмаслик учун иммунитетни бироз сусайтирди. Шу сабабли, ҳомиладорлик даврида шамоллаш ва сурункали касалликларнинг кучайиш хавфи ортади.
💭 Руҳий-ҳиссий ўзгаришлар
Ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталарида кўп аёллар токсикоз (кўнгил айниши, қусиш, ҳидларни кўтара олмаслик) билан тўқнаш келади. Кайфият ўзгаришлари, уйқучанлик ва жаҳлдорлик ҳам кўп учрайди. Одатда, бу ҳолатлар I триместр охирида (11-12 ҳафта) енгиллашади.
🤰 Ҳомила ҳафталар бўйича қандай ривожланади?
1️⃣ 3-акушерлик ҳафтаси
🔴Уруғ ҳужайраси сперматозоид билануруғланиб, зигота ҳосил бўлади.
🔴Зигота бачадон найи бўйлаб ҳаракатланиб, 4-5-куни бачадон бўшлиғига етиб боради ва эндометрийга жойлашишни бошлайди.
2️⃣ 4-ҳафта
🔴Дастлабки эмбриондан ташқари аъзолар: хорион (келажакдаги йўлдош), амнион (ҳомила пуфаги) ва сариқлик халтаси шаклланади.
🔴Йўлдош шаклланиши бошланади, аммо унинг тўлиқ ривожланиши 16-ҳафтада якунланади.
3️⃣ 5-ҳафта
🔴Орқа ва бош миянинг асоси бўлган нерв найи ҳосил бўлади.
🔴Тез орада ура бошлайдиган юрак куртаклари пайдо бўлади.
4️⃣ 6-ҳафта
🔴Юрак ура бошлайди.
🔴Айрисимон без (тимус) шаклланади, қўл-оёқ, буйраклар ва жинсий аъзолар ривожлана бошлайди.
5️⃣ 7-ҳафта
🔴Нерв толалари ривожланиб, қизилўнгач ва ошқозон шакллана бошлайди.
🔴Дастлабки жинсий ҳужайралар пайдо бўлади, ошқозон ости бези инсулин ишлаб чиқаришни бошлайди.
6️⃣ 8-ҳафта
🔴 Эмбрион юзи аниқроқ шакллана бошлайди (кўз, қулоқ).
🔴 Қўл ва оёқлар ҳаракатлана бошлайди.
🔴 Мия (ярим шарлар) фаол ривожланади, жинсий аъзолар ҳали ҳам бола жинсини аниқлаш имконини бермайди.
7️⃣ 9-ҳафта
🔴 Юрак тўлиқ шаклланиб, 4 камерага эга бўлади.
🔴Йўлдош фаолроқ ишлайди, шу билан бирга йирик қон томирлари ўсишда давом этади.
8️⃣ 10-ҳафта
🔴Эмбрионда кўриш нерви, диафрагма ривожланади.
🔴Буйраклар сийдик ишлаб чиқара бошлайди.
🔴Агар ҳомила генетик жиҳатдан "ўғил бола" бўлса, мояклар тестостерон ишлаб чиқара бошлайди.
9️⃣ 11-ҳафта
🔴 Фетал давр бошланади – бу босқичда органлар шаклланиши тугалланиб, улар фаол ўсиш ва ривожланиш босқичига ўтади.
🔴 Токсикоз белгиларининг пасайиши кузатилади, аёлнинг умумий ҳолати яхшиланади.
1️⃣ 12-ҳафта
🔴Миячада фаол шаклланиш жараёни бошланади
🔴Сут тишлари ва тирноқлар куртаклари пайдо бўлади.
🔴Суяклар мустаҳкамлана бошлайди.
🔴Йўлдош гормонлар ишлаб чиқаришнинг асосий вазифасини ўз зиммасига олади (сариқ тана бези фаолияти пасаяди).
🚨Йодда тутиш муҳимми?
🔴Биринчи триместр - боланинг соғлиғи шаклланадиган энг муҳим давр.
🔴 Шифокорга мунтазам ташриф буюринг, таҳлилларни топширинг ва барча тавсияларга амал қилинг.
🔴 Зарарли одатлар, асабийлик ва ҳаддан ташқари чарчашдан сақланинг.
🔴 Тўғри овқатланинг ва етарлича дам олинг
‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Ташхис қўйиш ва даволаниш учун албатта ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.
______________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz