***
Биз еттинчи кўкда яшардик,
Хазонрезги кузни кузатиб.
Оқшомлари хайрлашардинг,
Бармоқларда ўпич узатиб.
Лабларингдан оларди нафас,
Кўзларимда гуллаётган ҳис.
Тушун, ахир, сенга ярашмас,
Хафа бўлма, кулгучи бор қиз.
Етакласа маюслик томон,
Кипригингга илинган ғубор.
Кўз ёшимда ювиб бераман,
Кўзларингни кўзимга юбор.
Хафа бўлма, кулгучи бор қиз,
Тушун, ахир, сенга ярашмас.
Чап кўксимда йиғлаётган ҳис
Бўйларингдан олади нафас...
Наҳот энди шундоқ яшасам,
Нураётган дилни кузатиб.
Тушларимда хайрлашасан,
Бармоқларда ўпич узатиб.
✍ Нурмуҳаммад АЗИЗ
Биз еттинчи кўкда яшардик,
Хазонрезги кузни кузатиб.
Оқшомлари хайрлашардинг,
Бармоқларда ўпич узатиб.
Лабларингдан оларди нафас,
Кўзларимда гуллаётган ҳис.
Тушун, ахир, сенга ярашмас,
Хафа бўлма, кулгучи бор қиз.
Етакласа маюслик томон,
Кипригингга илинган ғубор.
Кўз ёшимда ювиб бераман,
Кўзларингни кўзимга юбор.
Хафа бўлма, кулгучи бор қиз,
Тушун, ахир, сенга ярашмас.
Чап кўксимда йиғлаётган ҳис
Бўйларингдан олади нафас...
Наҳот энди шундоқ яшасам,
Нураётган дилни кузатиб.
Тушларимда хайрлашасан,
Бармоқларда ўпич узатиб.
✍ Нурмуҳаммад АЗИЗ