Ит боқишнинг ҳукми
❓Cавол: Ит боқса бўладими?
📥Жавоб: Ислом шариатига кўра зарурат бўлмаган ҳолатда ит боқиш мутлақо жоиз эмас. Абу Талҳа розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фаришталар ит ва сурат бор уйга кирмаслар”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Кимки ит боқса ҳар куни савоб ишларига бериладиган ажрларидан бир қийрот ёки икки қийрот камаяди. Қўриқчи, подачи ва овчи итлар бундан мустаснодир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ҳадисда айтилган “қийрот” сўзининг изоҳи борасида Имом Муслим ривоятида: “Унинг кичиги Уҳуд тоғидек”, дейилган. Ривоятларда келтирилишича, “Қиёмат аломатларидан бири кишиларнинг ит боласини боқишни одат қилишларидир.
Ҳатто бу ишни улар ўз фарзандини парваришлагандан ҳам юқори даражага қўйишади” (Имом Табароний ва Имом Ҳоким ривоят қилган).
Ҳадисдан маълум бўладики, қўриқчи, подага қарайдиган ва овчи итлардан бошқасини боқиш мумкин эмас. Демак, сабабсиз ёки қизиқиш учун уйда ит сақлаш ва боқиш шариатда қайтарилган. Валлоҳу аълам!
“Фатволар тўплами”дан.
.•••┈┈••✾•🌿🌺🌿•✾••┈┈•••
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌴 ”🌙🕌 ” « БЕШ БОЛА » жомеъ масжиди каналига уланиш учун
https://t.me/beshbolamasjidi