Инсон фақат еб-ичиш, ўйнаб-кулиш, сўнгра эса ўлиб кетиш учун яратилмаган. Қуръонда айтилишича, баъзи одамлар ҳайвонлар каби ҳаёт кечиришади: «Улар баҳра оладилар ва ҳайвонлар каби ейдилар» (Муҳаммад, 12). Аммо инсон олий мақсад учун яратилгандир.
Аҳмоқ ейиш учун яшайди, оқил эса яшаш учун ейди, дейилади. Лекин бу ерда яна бир савол туғилади: оқил нима учун яшайди?
Яшашнинг ўзи мақсад эмас, балки у орқали инсон қандайдир олий мақсадга эришиши керак. Материалистлар бу саволга тўлақонли жавоб бера олмайдилар. Имон келтирганлар эса шундай дейдилар: инсон Яратганни таниш, Унга ибодат қилиш учун яшайди.
Агар аҳмоқ ейиш учун яшаса, оқил яшаш учун ейди, мўмин эса, Аллоҳга ибодат қилиш учун яшайди.
Қуръон бу ҳақиқатни аниқ ва равшан баён қилади: «Мен жин ва инсларни фақат Менга ибодат қилишлари учун яратдим. Мен улардан ризқ истамайман ва уларнинг Мени озиқлантиришларини ҳам истамайман. Албатта, Аллоҳ ризқ берувчидир, куч-қувват эгасидир» (Зорият, 56-58).
Бутун коинот — осмонлару ерлар, ҳамма нарса фақат битта сабаб учун яратилган: инсон Яратганни таниши учун. Бу таниш — ҳар қандай ҳидоятнинг калити ва барча яхшиликларнинг очқичидир.
Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Аллоҳ етти осмонни ва уларга ўхшаш ерни яратди. Уларнинг орасида фармон тушади, шундайки, сизлар Аллоҳнинг ҳар нарсага қодир эканлигини ва Унинг ҳамма нарсани илми билан ўраб олганини билиб оласизлар» (Талоқ, 12).
Шайх Юсуф Қаразовий
•••┈┈••✾•🌿🌺🌿•✾••┈┈•••
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌴 ”🌙🕌 ” « БЕШ БОЛА » жомеъ масжиди каналига уланиш учун
https://t.me/beshbolamasjidi