❓Фарзандим 1 ойлик. Кўп йиғлайди. Бу хавфли эмасми?
🔘 Ҳусан
✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:
✅ Янги туғилган чақалоқларда йиғлаш рефлекси табиий ҳисобланади. Фақат қорни очганда, уйқуси келганда, таги ҳўл бўлганда ёки уйқуси бузилганда йиғлаши меъёрий ҳолат ҳисобланади. Ушбу муаммоларни бартараф этганда чақалоқ йиғлашдан тўхтайди. Қорин тўймаслиги, ич қотиши ва қорин дам бўлиши ҳам бола кўп йиғлашига сабаб бўлади.
🔹Чақалоқлар туғилгач, ошқозон-ичак тизимининг фаолияти бошланади. Шу сабабли қоринда оғриқ ва корин дам бўлиш ҳолатлари кузатилади. Бунда шифокор педиатр кўригига олиб бориш ва тавсияларига амал қилиш лозим.
🔶 Онанинг овқатланиши ва асабийлиги ҳам болага таъсир кўрсатади. Бола ташқи муҳитга мослашгунга қадар она парҳезда бўлиши лозим. Кўп йиғлаш бола учун зарарли бўлиб, мияда қон айланишига салбий таъсир кўрсатади. Ушбу ҳолатда болалар невропатологига мурожаат қилиш зарур.