⏺💚⏺✨⭕️💛⭕️
Қачон рад этганман мен сени, айтгин?
Сен ўпич сўрадинг —
Бердим бўсалар.
Кўзларимга боқиб дединг: алдагин!
Йўқ демай алдадим сени қанчалар...
Доим сен айтгандек яшадим сўзсиз:
Дединг — хандон отдим,
Ва бўлдим сипо.
Сабр бир тош эмас, эмас сархадсиз,
Ҳар бир ибтидода бордир интиҳо.
Бутун бор гуноҳни менга ағдариб,
Муҳокама қилдинг тинмай ортимдан.
Ниятинг шумиди? Бўлайми ғойиб?
Озор чекма сендан кечиб бўлганман.
😃
t.me/beIlezzaa