Бахтли оила ва фарзанд


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Бахтли оила, аёл ва фарзандларга оид канал
Реклама ва таклифлар бўйича админ @SezarMMA

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бўладиган бола бошидан маълум 😂😂😂

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇 👇 👇
https://t.me/baxtlioilabola


6 нарса 6 нарсани ейди:

Ёдда тутинг...

1. Ёлғон - ризқни
2. Тавба - гуноҳни
3. Садақа- балони
4. Ғам - инсонни
5. Шароб-савобни
6. Зино - умрни

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇 👇 👇
https://t.me/baxtlioilabola


🌧 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌷 Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин

👉https://t.me/baxtlioilabola


Ажойиб маълумотлардан бири:

Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар ердан ўсиб чиқмайди?!

Олимлар тадқиқот олиб боришларича, чумоли ўзига керакли бўлган дон ва уруғларни ер остига тўплаб, жамғарганидан кейин уни иккига бўлиб қўяди. Чунки дон ва уруғлик иккига бўлиб қўйилса, ҳар қанча ер унумдор бўлмасин, у ўсиб чиқмайди. Лекин чумоли кашнич донини тўрт бўлакка бўлганини кўргач, олимлар таажжубга тушишди.

Бу хусусда керакли тадқиқот олиб боргач, қуйидаги нарсани кашф қилдилар. Кашнич дони агар иккига бўлинса ҳам ўсиб чиқаверар экан. Лекин тўрт бўлакка бўлинса ўсиб чиқмас экан. Чумолига бу нарсани таълим берган Аллоҳ ҳар қандай айб нуқсонлардан покдир.

https://t.me/baxtlioilabola


•Тана жароҳати дейсизми? Руҳан синган инсонлар бор.
•Оғир касал дейсизми? Соғ бўлиб дунёдан воз кечганлар бор.
•Бойлик дейсизми? Мол-дунёсига бўғилиб, бахтдан узоқ қолганлар бор.
•Камбағал дейсизми? Сўнгги бурда нонида ҳам шукр қилаётганлар бор.
•Севги дейсизми? Юрагида олов билан яшаб, уни тополмаганлар бор.
•Нафрат дейсизми? Ҳаммага душман бўлиб ҳам, ўзини кечирганлар бор.
•Хаёт дейсизми? Ҳар кун ғам билан эртагига умид қилаётганлар бор.
•Ўлим дейсизми? Ҳар бир нафасини қадрлаб яшаганлар бор.

Шунинг учун инсоннинг қадрини уларнинг қиёфасидан ёки шароитидан эмас, қалбидан қидиринг. Чунки ҳаёт сирли, юрак эса оламнинг энг сирли маконидир.

Ассалому алейкум кунингиз савоб ишларга бой бу́лсин!

https://t.me/baxtlioilabola


Қалби қаттиқ, қўпол инсоннинг жазоси
Қалби қаттиқ, қўпол одам қуйидагилар билан жазоланиши мумкин:
1. Қалби қаттиқ одам жаннатга кирмайди; чунки Аллоҳ таоло қалби қаттиқ, қўпол инсонларни яхши кўрмайди. Кимни Аллоҳ суймаса, у жаннатга эмас, дўзахга киради.
2. Инсонлар уни ёмон кўради, нафратланади ва ундан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилади;
3. Инсонларга раҳм қилмаган бандага Аллоҳ ҳам раҳм қилмайди;

Меҳр-шафқатли, мулойим бўлишнинг мукофоти
1. Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлади ва жаннатга киради.
2. Аллоҳ унга раҳм қилади.
3. Инсонлар уни яхши кўради, ўзига дўст тутади.
4. Аллоҳнинг Расулига, у зотнинг саҳобаларига ўхшаган бўлади.

“Гўзал насиҳатлар”дан.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇 👇 👇
https://t.me/baxtlioilabola


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❤️Фарзандингизни тарбияламанг. Ўзингизни тарбияланг.

Чунки улар сиздан ўрнак олишади...

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇 👇 👇
https://t.me/baxtlioilabola


❗️Бугун 14-январъ ватан ҳимоячилари куни хақиқий Эркаклар байрами

Эркаклар бўлмаса, айтилмас азон,
Эркаклар бўлмаса, қайнамас қозон,
Эркаклар бўлмаса, чақалоқ қайда, Эркаклар бўлмаса, шапалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса, мўйлов қайдадир,
Эркаклар бўлмаса, куёв қайдадир,
Дунё тургунча турсин эркаклар,
Доимо ҳурматда юрсин эркаклар!

Байрам муборак Ватан ҳимоясига бел боғлаганлар!

https://t.me/baxtlioilabola


Дунёдаги бепул даволовчи табиблар 12 тадир:

1. Қуръони карим тиловати;
2.Беш вақт намоз ўқиш;
3.Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4. Етарли сув ичиш;
5. Кечаси тўйиб ухлаш;
6. Тоза, очиқ ҳаво;
7. Кунлик ярим соат пиёда юриш;
8. Витаминларга бой таомларни ейиш;
9. Қуёш нури (Айниқса эрталаб чиқаётгани)
10. Асал
11. Седана;
12. Қаноат.

https://t.me/baxtlioilabola


Болаларнинг ухлаши учун меъёрий соатлар мавжуд, албатта, улар ёшга қараб ўзгариб боради:

🔹Янги туғилган чақалоқлар (3 ойликкача бўлган чақалоқлар) – 14-17 соат ҳар куни;
🔹Чақалоқлар (4-11 ойлик) − 12-15 соат;
🔹Кичкинтойлар (1-2 ёш) − 11-14 соат;
🔹Болалар (3-5 ёш) − 13 соат;
🔹Каттароқ болалар (6-13) – 9-11 соат;
🔹Ўсмирлар (14-17) – 8-10 соат.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇 👇 👇
https://t.me/baxtlioilabola


ШОШИЛМАНГ!!!

Бамбук дарахтини экиб, бир йил тўлиқ кутасиз, лекин ҳеч нарса унмайди. Икки йил ўтса ҳам ҳеч нарса кўринмайди.

Учинчи йил келади, уни парваришлашда, суғоришда, зараркунанда ҳашоратлардан ҳимоя қилишда давом этасиз. Аммо у ўсмай тураверади.
Ичингизда уни "таг-томири билан ердан суғириб ташласаммикин" деб ўйлайсиз, лекин тўртинчи йили ҳам кутишга қарор қиласиз. Аммо яна ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.
Шунда ўзингизга савол берасиз: "Нега шунча ҳаракат қилсам ҳам ўсмаяпти? Ахир ҳаммасини тўғри қилдимку?!".

Бешинчи йили эса кутилмаганда у ўса бошлайди. Ҳар куни 3 қарич ўсиб, бир ойда бўйи тўқсон қаричга етади.
Бамбук 5 йил давомида ер тагида томир отаётган бўлади.

Бамбук дарахти худди биз яшаётган ҳаётга ўхшайди! Бир ишни тўғри бажарсангиз-у самарасини кўрмасангиз, уни тарк этишга шошилманг, сабр қилинг! Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қандай амал Аллоҳ учун энг севимли?", деб сўрашганда "Оз бўлса ҳам, давомлиси", деб жавоб берганлар.

Имом Термизий ривояти

Яқинларингизга ҳам улашинг

https://t.me/baxtlioilabola


🌛🌜ИККИ ХИЛ ДУНЁҚАРАШ

Бир киши иш столига ўтириб, қўлига қалам олди ва:

▪️«Ўтган йили ўт пуфагим жарроҳлик йўли билан олиб ташланди.
Бир неча ой ётиб қолдим.

▪️Олтмиш ёшга етдим.
Ўттиз йил давомида ишлаган нашриёт уйидаги вазифамни тарк этдим.

▪️Отам вафот этди.

▪️Ўғлим автоҳалокатга учрагани, бир неча ой ўқишга боролмагани боис бакалаврлик даражасидан маҳрум бўлди» , вароқнинг охирига «Ўтган йили жуда ҳам ёмон йил бўлди» деб ёзди.

🌹Аёли кириб келди. Эрининг кайфиятсиз ўтирганини кўриб, унга яқинлашди. Елкаси узра ёзган хатини ўқиди. Ҳеч нарса демай оҳиста хонани тарк этди.

Бир неча дақиқадан сўнг, қўлига қоғоз ушлаб кириб келди. Индамасдан эри ёзган хатнинг олдига қўйди. Эри унга қараб ўқий бошлади:

🔽«Ўтган йили узоқ йиллар  азоб тортиб келаётган ўт пуфагингиз оғриқларидан халос бўлдингиз. Олтмиш ёшни қаршилаган бўлсангиз ҳам, Аллоҳнинг изни ила соғ-саломатсиз. Ишингизни тарк этганингиз, уйда ўтириб ажойиб асарлар ёзишингизга имкон яратиб берди. Отангиз тўқсон беш йил яшадилар. Ҳеч кимга суяниб, муҳтож бўлмадилар. Қийналмасдан тез ва осон жон бердилар. Ўғлингиз автоҳалокатда ўлимдан омон қолди. Ногирон бўлиб қолмасдан, машаққатсиз тузалди»

Вароқ сўнгига📄

«Аллоҳ бизга ўтган йилни нақадар хайрли қилди. Ҳаммаси яхшилик билан якун топди» деб ёзилганди.

↔️Уларнинг икковлари ҳам бир хил ҳодисани бошдан кечиришди. Лекин хар хил мулоҳаза қилишди.


Биз доим камчиликларни кўрамиз. Шу сабаб Аллоҳнинг берган неъматлари учун шукр қилмаймиз. Биздан олиб қўйилган нарсаларни ўйлаб, бутун эътиборимизни шунга қаратамиз. Бизда ҳали ҳам бор бўлган неъматларни унутамиз, эсимизга ҳам келмайди.

ТАФАККУР ҚИЛИНГ...

Яқинларингизга ҳам улашинг

https://t.me/baxtlioilabola


Эркакнинг кийимида аёлининг покизалиги кўринади. Аёлнинг кийимида эса эрининг эркаклиги...

👉https://t.me/baxtlioilabola


Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган ҳаражати
• Онангнинг сенга қилган хизмати

Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди

👉https://t.me/baxtlioilabola


Кечиримли кишилар ➖ қалби яхшиликлар билан лиммо➖лим тўлган кишилардир.
Улар дунёнинг қийматини
биладилар ва одамларнинг айби билан➖ ўралашмайдилар.

Кечиримли инсони Аллоҳ ҳам гунохини кечираркан!!!

🌼❄️♥️
Яхши дам олинг азиз
ЗАМОНДОШИМ!!!
Эртагача ҲАЙР.
АЛЛОҲНИНГ панохига
топширдим.

Бизлардан узоқлашманг
Каналмиз СИЗ билан файзли💐

https://t.me/baxtlioilabola


Тафаккур_қилинг

Бу оддий темир бўлаги. Шу ҳолида унинг қиймати 100 АҚШ доллари атрофида. Дейлик, агар бундан тақа ясашга қарор қилсангиз, унинг қиймати 250 долларгача ошади.

Агар сиз бу темирдан ниналар ясасангиз, унинг қиймати 70 000 долларгача кўтарилади.

Модомики сиз бу темирдан соат пружиналарини ишлаб чиқарсангиз, унинг қиймати 6 миллион долларгача етади.

Унутмангки, сизнинг қадр-қимматингиз ҳолатингизга эмас, ўзингиздаги энг яхши жиҳатларни қайси йўллар билан юзага чиқаришингизга боғлиқ.

👉 https://t.me/baxtlioilabola


Ассалому алейкум!

Агар бирор қийинчилик содир бўлса, асло руҳан тушкунликка тушманг, тақдир билан тортишманг ва асло хафа бўлманг. Синовлар, қийинчиликлар барчаси вақтинчалик
Ҳаёт мисоли оқар денгиз кабидир, ҳаммаси ўтади-кетади... Тўфондан сўнг - албатта сокинлик барқарор бўлади.

Бу ҳаётда курашишдан барча чарчайди, хаттоки - "мен кучлиман" деган инсонлар ҳам. Биласизми "кучли инсонлар" - "кучсиз инсонлардан" нимаси билан фарқ қилади?

"Кучли инсонлар" - оғир дамда хам харакатдан тўхтамайдилар, тишларини тишларига қўйиб мақсад сари интилишда давом этадилар. Қийинчилик йиқитса, яна қайта туришга куч топадилар!

Кучли инсонлар шиори: "Барчаси яхшиликка! Ҳаракатимнинг охири албатта яхшилик билан тугайди, яхшилик бўлмаяптими, демак, охири эмас!!!" дея олдинга интиладилар.

Сизга хам Аллоҳ шундай куч ва шижоат ато этсинки, омад ва ишонч Сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

https://t.me/baxtlioilabola

745 0 19 2 11

Оила раҳбарларига эслатма:

👉 Қачон аёлингиз ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўлинг.
👉 Қачонки аёлингиз йиғласа, унга онадек бўлинг.
👉 Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўлинг.
👉 Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўлинг.
👉 Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингизга босинг, севувчи эр бўлинг.
👉 Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сиз унга худди отадек бўлинг.
👉 Унга, сиз у билан доим бирга эканлигизни ҳис еттиринг

👉https://t.me/baxtlioilabola


Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздаги инсонлардан бошқа барча инсонлар учун оддий кундек кун бўлади. Одамлар ўз ташвишлари, ўйлари ва хаёллари билан яна яшашда давом этадилар.

Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, сиз йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади, яна ҳамма ўз ишлари, ташвишлари билан кун кечира бошлайди.

Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-анданинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни унутинг. Ўз ҳаётингиз билан яшанг, ҳаётдан завқланиб яшанг. Вақтни ва оила аъзоларингизни қадрига етинг❤️

Қолгани бекор.

https://t.me/baxtlioilabola


Фарзандингизга ишонинг. Унинг орзуларини пучга чиқарманг. Ҳар бир гапингиз билан уни рағбатлантиринг.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇 👇 👇
https://t.me/baxtlioilabola

20 last posts shown.