Райҳон Ғаниева (1978)
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
- Ота-онаси — киноактёрлар Отабек Ғаниев ва Тамара Шакирова.
- Райҳоннинг отаси Отабек Ғаниев таниқли актёр ва режиссёр Наби Ғаниевнинг набираси ҳисобланади.
- 1996 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси факультетига ўқишга киради.
- 1999 йили у Канара Багдасарова билан «Хаёл» номли вокал дуэтини тузди.
- Гуруҳ фақат бир йил фаолият юритган бўлса-да, шу вақт мобайнида машҳурликка эришди. Вокалисталарни турли концертлар, шоу ва фестивалларга таклиф қилишди.
- 2001 йили Tarona Records студияси билан ҳамкорликда унинг биринчи яккахон альбоми Sensiz чиқди.
- Унда "Sevgi", "Azoblaysan", "To hayot ekan" ва бошқа қўшиқлар жой олган бўлиб, улар тез орада радиода жаранг соча бошлади.
- 2002 йилдан унинг "Baxtli bo’laman" номли янги альбоми тақдим этилди. Бу диск савдо бўйича етакчиликни қўлга киритиб, хонандани миллий хит-парадларда биринчи ўринларга олиб чиқди.
- Шу йилнинг ўзида у Алишер Навоий номидаги катта опера ва балет театрида ўзининг биринчи яккахон концерт дастурини ўтказди.
- Райҳон бир неча бор «Нихол», «Тарона» ва M&TVA каби нуфузли мукофотларни «Йилнинг энг яхши хонандаси», «Йилнинг энг яхши альбоми», «Йилнинг энг яхши қўшиғи» номинацияларида қўлга киритган.
- 2005 йили эса у Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.
- 2007 йили мусиқий мелодрама — Кечир фильмида бош ролни ижро этди.