#пайғамбарлар
Юнус Алайхиссалом
Ҳозирги Ироқ ҳудудига тўғри келувчи Найнава(Ниневия) шаҳридаги қавмига пайғамбар қилиб юборилган. Насронийларда Иона, яхудийларда Йона исмлари билан танилади.
Қисқача: Шаҳар аҳолисини ишонтира олмагач, ўз хавфсизлигини ўйлаб кемада шаҳардан қочади. "Ўз эгасидан қочган қул" борлиги сабабли кема жуда секин сузади.
Ўша инсонни топиб, кемадан улоқтириш учун қуръа ташланади. Уч мартада ҳам чек Юнусга тушади. Кемадан сакрагач, уни наханг(кит) ютиб юборади.
Сабрсизлик қилиб, ўз вазифасидан қочгани сабабли Худодан кечирим сўраб тавба қилади. Кечирилгач, соҳилга чиқариб юборилади. У тушган жойда қовоқ дарахти ўсиб чиқиб, унга ҳам озуқа, ҳам бошпана вазифасини бажаради.
Йўлда учраган қўйбоқар ўзини Юнус халқиданман, деб таништиради. Юнус асли ўзилигини айтиб, йигитчага халқига бориб Юнус пайғамбарни кўрганини айтишни буюради.
Йигитча исботсиз сўз учун ўлим жазоси ҳақида эслатгач, Юнус йигитча қўй боқаётган ер ва улар учрашиб қолган жойдаги дарахтдан гувох бўлишини сўрайди, улар розилик билан жавоб беришади.
Бахтиёр Хабибуллаев