#таҳлил
«Савол матнида бир сўздан ҳарфлар туширилган» преамбулали саволлар
Одатда бу каби савол турларида ҳарфлар қайси сўздан тушганлиги ажралиб туради: бошловчи томонидан урғу бериб ўқилади ёки матнда бир неча бор қайтарилганидан аниқлаб олинади.
Мисол: Диққат, саволда бир сўзда, бир нечта ҳарфлар тушириб қолдирилган. Ден Брауннинг ёзишича, Франсуа Миттеран даврида Париж қадимий, моддий-маданият обьектлари билан тўлиб тошган ва бунинг учун президент ИКС лақабини олган. Диққат, саволда ҳарфлари тушириб қолдирилган сўзни тўлиқ ёзиб беринг.
Ушбу саволда ҳарфлар ИКС дан тушгани сезилиб турибди.
Муҳокама жараёнида бир неча қоидаларга амал қилинса, жавобга етиб бориш эҳтимоли сезиларли ошади:
1. Ёзиб олиш. Киши ўз онгида қандай ҳарфлар тушиб қолганини тасаввур қилиши мураккаб масала, шу сабабли албатта ёзиб олиш лозим.
2. Нуқта ёки чизиқлар. Шунчаки ИКС(ёки ҳарфлари тушган сўз) ни ёзиб олинса, мийямиз катта эҳтимол билан шу ИКСнинг икки томонига бир неча ҳарф қўшишга уринаверади. Шу сабабли ИКС ни қуйидаги кўринишда, атрофи ва ораларига нуқталар қўйиш орқали ёзиб олиш ишимизни енгиллаштиради:
…И…К…С… ёки _И_К_С_ - шу ҳолатда ёзиб олгач, савол матнини эслаб, мантиққа мос вариантларни санаш орқали керакли жавобга етиб борсак бЎлади. Матнда “қадимий, моддий-маданият обьектлари” ҳақида гап кетган эди, вариантлар ичидан энг мосини танлаймиз.
Жавоб: ..С..Ф..И..Н..К..С..
3. Формага эътибор. Албатта формада нима сўралганини бир бор эслаб оламиз. «Ҳарфлари тушган созни асл ҳолда ёзиб беринг», деб сўралса, СФИНКС жавобини, «Тушган ҳарфларни ёзиб беринг» дейилса, С, Ф, Н ҳолатдаги жавоб ёзиб берилади.
Бахтиёр Хабибуллаев