#санъарт
«Гранд-Жатт оролидаги якшанба куни», Жорж Сёра, 1884-1886.
Париж яқинидаги Гранд-Жатт оролини халқда «Севги ороли», деб ҳам аташган. Сабаби бу жойга поезд орқали етиб бориш арзон, шу билан бирга юқори қатлам эркаклари ҳам тез-тез дам олгани боргани сабабли кўп эгри ниятли аёллар ўз "бахти"ни излаб у ерга борар эди.
Суратда биз маймунча етаклаб олган аёлни кўришимиз мумкин. У пайтлар маймун фахш ишларнинг рамзи бўлган. Шу ўринда қирғоқда қармоқ билан турган аёл ҳам эътиборни тортади. У балиқ тутмоқда, лекин кийимлари жуда янги. Катта эҳтимол билан у бутунлай бошқа балиқларни "илинтиргани" келган)
Бу фаразлардан бири холос. Лекин муҳими картина энди аниқ эсимизда қолади)
Бахтиёр Хабибуллаев