#санъарт
«Инсон фарзанди», Рене Магритт, 1964
Коллекционер Гарри Торчинер рассомнинг автопортретини буюртма қилади. Лекин ижодкор ўзини қандай бўлса, ўшандай чизгиси келмай, юзини олма билан тўсиб тасвирлайди. Шундай қилиб асарда Магриттни эмас, қайсидир мавҳум, аноним одамни кўришимиз мумкин.
Бу яшил олманинг асл маъноси ҳақида турли фаразлар мавжуд. Баъзилар бу инсоният Ерга юборилгандаги таъқиқланган мева дейишса, бошқалар ўша даврдаги оддий инсон тимсоли юзини тўсгандан сўнггина бошқаларга қизиқ бўлганини ифодалайди, деган фикрдалар.
Бахтиёр Хабибуллаев