#АсарданПарча
«Мен ёшман – эндигина йигирмага кирдим, лекин кўрганларим – қон, ўлим, қўрқув ва мудҳиш азоб-уқубатдан иборат нурсиз, бемақсад ҳаёт бўлди. Кимдир бир халқни иккинчисига гиж-гижлайди, одамлар бировнинг иродасига бўйсуниб, бир-бирларини ўлдирадилар, лекин жиноят қилаётганликлари ва гуноҳга ботганликлари ҳақида ўйламайдилар.
Инсониятнинг энг доно вакиллари янги-янги қуролларни яратадилар ва буни оқлаш учун қоп-қоп сўзларни топадилар. Жазосини биз тортамиз, ер юзидаги жамики тенгдошларим тортишади. Вақт-соати келиб, қабрдан бош кўтарсак-у, ота-боболаримиздан ҳисоб сўрасак, нима деб жавоб беришаркин?
Урушдан омон чиқсак-чи, биздан нимани кутшлари мумкин? Узоқ йиллар биз қотиллик қилдик. Вазифамиз шу эди, ҳаётимиздаги энг биринчи юмуш одам ўлдириш эди. Ҳаёт ҳақидаги тушунчамиз бу ўлим. Хўш, кейин нима бўлади? Бизнинг тақдиримиз қандай кечади?»
- «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ», Ерих Мария Ремарк.