#фикр
Ҳар қандан ижод тури, қанчалик муваффақиятли ёки сифатли бўлмасин, конвейер усулида ишлаб чиқарила бошлагач ўз қадрини йўқотади.
Энг "свежий" мисол — бу Ҳамдам Собиров қўшиқлари. 80-йиллар жаҳон ретро мусиқасига 90-00-йиллар ўзбек турмуши тасвирланган клиплар орқали омманинг ностальгия кайфиятини "қитиқлаб", ўзбек эстрадасига янгича йўналиш олиб кирди.
Лекин, аввалига Муҳаммадзиё, Озода Нурсаидова каби бошқа қўшиқчилар, ҳозирга келиб эса унинг ўзи ҳам яна шу жанр "сигирини соғишда" жавом этиши бу йўналишнинг тезкор сўнишига олиб келиши тайин.
Нега бу фикрлар келиб қолди ўзи? Сабаби каналда пост қўйиш миқдори қандай бўлиши маъқуллиги ҳақида ўйлаяпман. Сонга эмас, сифатга ишлаган маъқулмикин? Хуллас, шунчаки юзага чиққан фикрлар)