— Агар бошқа миллионлаб юлдузларда учрамайдиган бир гулни кўрсанг, шунинг ўзи ҳам кифоя: осмонга боққанинг замон ўзингни бахтиёр ҳис этасан. “Олисларда, қайдадир менинг ҳам гулим бор”, деб шивирласанг бас - кўксинг тоғдек юксалиб кетади. Борди - ю, қўзичоқ уни еб қўйса борми, оламдаги жамики юлдузлар бирданига сўнгандек бўлади - қолади! 🌹