Жисмоний шахслар ўзларининг номига кредит олишни тақиқлаши мумкин бўлади
«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мазкур қонун 6 июндан кучга киради ва унга асосан кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри юритилади.
Жисмоний шахслар бу реестрга ўзларини ихтиёрий киритиши ёки чиқариши мумкин бўлади.
Фуқаролар кредит олишдан воз кечиш бўйича аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон тарзда ёки давлат хизматлари марказлари ҳамда кредит бюролари орқали ёзма ва электрон шаклда топширишлари мумкин.
@bankirllar👈