❤️ Ўзбекистоннинг энг йирик рақамли банки TBC Uzbekistan 2024 йил натижаларини эълон қилди.
Компания рақамли банкинг соҳасида ютуқларга эришиб, юқори натижаларни қайд этди ва энг йирик экотизимлар қаторидан жой олди.
2024 йил TBC Uzbekistan учун муваффақиятлар даври бўлди. Умумий операцион даромад 1,9 триллион сўмга етиб, 2023 йилга нисбатан 108 фоизга ўсди. Соф фойда эса 514 миллиард сўмни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 91 фоизга кўпдир. Мижозлар базасида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди. 2024 йилнинг охирига келиб, 18,4 миллион фойдаланувчи рўйхатдан ўтди, бу 37 фоизлик ўсишни англатади. Бундан ташқари, ойлик фаол фойдаланувчилар сони 5,9 миллионга етди, бу эса TBC Uzbekistan'нинг ўзбекистонликлар орасида тобора оммалашиб бораётганидан гувоҳлик беради.
2024 йил якунида кредит портфели 8,07 триллион сўмга етди, бу ўтган йилга нисбатан 112 фоизга кўпдир. Жисмоний шахсларнинг омонатлари ҳам юқори суръатларда ўсди ва 4,8 триллион сўмни ташкил этди.
TBC Uzbekistan ўтган йилда молиявий муваффақиятга эришиш билан бирга, стратегик инвестициялар жалб қилди, илғор сунъий интеллект технологияларини ривожлантира олди ва Visa, Mastercard каби йирик компаниялар билан самарали ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлади.