БИЗ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЯПМИЗ
Қирқ миллионта самолётни бус-бутун ҳолда яшириб қўйиш мумкинми? Давримизда бунинг иложи йўқ. Ҳатто АҚШ ё Хитой каби ривожланган давлатларнинг ҳам қўлидан келмайди. Аммо шундай воқеа содир бўлган. 2016 йилда 40 миллионта йўловчи рейси ўз манзилига хавфсиз қўниб, 10 та рейс ҳалокатга учраган. Аммо журналистлар фақат ҳалокат тафсилотларини қайта-қайта ёритгани учун одамларда ҳар куни авиаҳалокат юз бераётгандай тасаввур уйғонган. Муваффақиятли амалга оширилган парвозлар эса ҳеч кимни қизиқтирмаган. Аслида дунё биз ўйлагандай ёмон эмас, ҳамма гап фақат бизга узатилаётган ахборот оқимида, у қандай кўрсатилаётганида. Буни Ҳанс Рослингнинг “Factfulness”, яъни “Фактдорлик” китобидан ўқиб билдим. Шундай, интернетда ўқимадим ёки телевидениеда кўрмадим, айнан китобдан ўқидим. Мен ўқияпман...
“Jadid” газетасининг шу йил 6 декабрдаги сонида чоп этилган “Ҳамма ўқияпти. Ўқинг!” мақоласи мени ҳам таъсирлантирди. Номидан ҳам кўриняптики, мақола китоб ўқишга даъват руҳида эмас, китоб ўқилаётгани ҳақида ёзилган. Ёзилганда ҳам журналистикамизда камёб бўлиб бораётган, катта меҳнат ва ҳафсала талаб қиладиган таҳлил жанрида битилган. Унда Янги Ўзбекистон аҳолисининг китобхонлик даражаси, мамлакатдаги кутубхоналар ва китоблар сони, шунингдек, бошқа бир қатор масалалар фактлар асосида кўрсатиб берилган.
Аслида ҳам бор гап шу. Бугун матбуот ва интернетда “ёшлар китоб ўқимаяпти” деган гап ҳуда-беҳуда такрорланавериб сийқаси чиқиб кетди, назаримда. Ёшларга таъна қилаётганларнинг ўзи китоб дўконига кириб кўрганми? Пойтахтда ва вилоятларда филиаллари ишлаб турган “Book.uz” ёки “Asaxiy books” китоб дўконларини олинг, куну тун гавжум. Онлайн буюртмалар етказиб бериш хизматини айтмайсизми. Китоб ўқиётганлар бор эканки, қатор дўконлар соат 9.00 дан 22.00 гача ишлаб турибди. Пойтахтимиздаги Чорсу бозори яқинидаги қатор китоб расталари бирор кун харидордан холи бўлмайди. Янги китоблар қолиб, эски китобларнинг ҳам бозори юришган бугун.
Китобхонларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги ҳам кун сайин ортиб бормоқда. Facebook ва Telegram тармоқларида юз минглаб фойдаланувчилар айнан мутолаага бағишланган саҳифаларга аъзо бўлган. Мисол учун, “Kitobxonlar davrasi” (Facebook) гуруҳининг 80 минг нафардан ортиқ аъзоси бор. Бир кунда ўртача 10 та пост қўйилади, асосан тақризлар. Постларга лайк босиш, изоҳ ёзиш ва улашиш кўрсаткичи ҳам юқори.
Худди шундай, бугун Telegram мессенжерида ўзбек тилида юзга яқин букблогер канал юритмоқда. Букблогерлар одатда ўз таассуротларини бошқалар билан бўлишишни истовчи китобхонлардир. Бунда ўз блогида китобларга тақризлар, танқидлар, тавсиялар ёки иқтибосларни эълон қилиб боради. Бундай блогларнинг обуначилари сони кўпайса кўпаймоқдаки, асло камаймаяпти. Масалан, машҳур блоглар: “Kitoblar ombori” – 14 минг 500, “The Stranger” – 10 минг, “Bobil kutubxonasi” – 6 минг 500, “Panda Books” – 6 минг 300, “Mahin’s World” – 5 минг 600, “Stoik kutubxonasi” – 3 минг 800, “The Bookfather” – 2 минг 300 аудиторияга эга.
Таъкидлаш керакки, китобхонлик гуруҳлари ва саҳифаларидаги минг киши қайсидир артистнинг қачон кўзи ёришини, қаерда дам олишини, қандай либос кийишини кузатиб ўтирадиган ўн минг, юз минг кишидан афзал ва кучлидир.
Абдулла Қаҳҳор ўтган асрда ёзувчининг ҳақиқий баҳоси кутубхона дафтарида бўлади, деб ёзганди. Бугун бу таъриф бироз ўзгарди: китоб ҳақидаги ўқувчи фикрини асосан ижтимоий тармоқлардаги китобхонлик саҳифалари ва уларнинг изоҳларидан излаш керак, менимча.
Китобхонлар ва китоблар сони билан бирга китобхонлик савияси ҳам кўтарилмоқда. Бир вақтлар енгил-елпи адабиётлар урф бўлганди. Бора-бора ўқувчиларнинг ўзи ўша асарларни истеъмолдан чиқариб юборди. Нашриётлар қайта чоп этмади.
Хуллас, биз китоб ўқияпмиз. Шу маънода Икром Бўрибоевдан қимматли маълумотларни тақдим этгани учун миннатдорман.