Ғазал:
,, ЖАЛА ТАГИДАГИ ГУЛ "
Дилимга озор бердиб, жалада қолди бир гул,
Осмон у йиғладими, кўз ёшдин ўлди бир кўл.
Қирғоғига сиғмайдур, осмоннинг кўз ёшлари,
Севишганлар дилихун, етмайин бардошлари.
Эҳ бечора қизил гул, недин жалада туриш,
Ивиб кетдинг - ку гулим, кўз ёшми асли севиш?
Жоним фидо этайин, пойандоз этгум тайин,
Жалада қолдирмайин, парваришлай кун сайин.
Осмон ҳам кўз ёш тўкар, сенинг ҳолингга қараб,
Мен ёнингда турибман, юрагим қақшаб титраб.
Сендай гулга мен шайдо, ўсгин ишқим боғимда,
Яшнаб-ай гуллагин сен, кўзи ул қароғимда.
Жўшар кўз ёш дарёдай, гул тўлқин гирдобида,
Баҳрий ҳам оқаяпти, муҳаббат селобида.
. Bahriddin Rasulov, Karmana.//O‘z.
24 : 01. 2025 . yil. Soat . 23 : 35.
@bahtlim