💫 💫
—Нима бўлди сенга қизим. -Зокир Мақсудов кенжа қизига меҳр билан боқди. —Юзингдан ранг қочиб, касал одамдек бўлиб қолибсан.
—Дадажоон. -деди Мафтуна киприклари бир зумда намланиб. —Наҳотки мени деб бир ёш қиз ўлиб кетган бўлса? Ҳеч нарсани эслолмаяпман. Мен Акобирни кутиб тургандим. Шу билан...
—Сени айбинг йўқ қизим. Бу ерда катта фитна борга ўхшайди. -деди ўйланиб Зокир Мақсудов.
—Қандай фитна? -Мафтуна ҳайрон сўради.
—Бурхоновлар билан рақобатчи фирмаларимиз бор. Кимдур бизни оддий рақобатчидан. Ашаддий душманларга айлантирмоқчи кўринади.
💫 💫
—Бу қизни қонида ростдан ҳам наркотик модда аниқланганми?
Ота ва қизни учрашувини камера орқали кузатиб турган, Иброҳим ёнидаги ҳодимдан сўради.
—Ҳужжатларда шундай кўрсатилган экан.
—Ўша ҳужжатлар қаерда?
—Прокурор, судда тақдим этиш учун олганди.
—Нусхасичи?
—Архивга қўйилган бўлиши керак.
—Уларни менга олиб кел. Хонамга.
—Ҳўп бўлади.
Ҳодим чиқиб кетгач, Иброҳим ҳам ўз хонасига йўл олди.
Ёрдамчи ҳодим. Кўп куттирмай ҳужжатларни олиб келди.
Бир бошдан ҳамма ҳужжатни қайта ўрганиб чиққан Иброҳим ўйланиб қолди.
—Агар бу қиз наркоман бўлса. Нега шунча кундан буён, наркотик модда ҳумори тутмади экан?
💫 💫
—Ме..мени нега олиб келишди бу ерга?
Зоҳидани дугонаси расмий кийиниб олган. Юз-кўзидан жиддийлик уфириб турган эркакга қараб титроқ билан сўрайди.
—Эшитишимча марҳума Зоҳида уйидан «дугонам Соҳибани уйига кетяпман!» деб чиққан экан.
Ўша Соҳиба сенмисан?
Стулга ўтириб оёғини алмаштириб орқага суяниб олади эркак.
—Ҳа менман Со-Соҳиба.
—Менга қара Соҳиба. Сени уйинг шаҳар марказидан. Шимолда бўлса. Зоҳидани эса, жануб таърафда, чекка шаҳарчага борувчи йўлдан топилган. Бунга қандай изоҳ берасан?
Терговда учрашмаганингни айтгансан. Аммо уни маҳалласидаги камераларни текширганимизда. Уни уйдан айнан сен олиб кетганинг аниқ кўринган. Яъни сени машинангда кетгансизлар.
Ҳўш қизалоқ. Буни қандай изоҳлайсан?
Эркак ўрнидан туриб, қизга яқин келиб, эгилди.
—Ҳақиқатни айтасанми? Ёки, ёлғон гувоҳлик берганликда айблай, нечадур суткага «дам олишга» йўлланма тайёрлаб берайми?
—Айтаман! Биз...
—Сиз? -қиз тўхтаб қолгач, савол назари билан қаради. «Давом эт» дегандек. Ўткир нигоҳини қизга қаратди.
—Биз оилаларимиз шани деб, шаҳардаги клубларга боролмасдим.
Ҳафтада бир-икки ҳеч кимга билдирмай. Шу шаҳар четида ичилган маҳфий тунги клубга бориб, турардик. -деди қиз қамалиш қўрқуви сабаб, ҳақиқатни тан олиб.
💫 💫
—Бугун судими? -Иброҳим кўзлари бир неча кунда киртайиб қолган қизга ачиниб қаради. Кўзларини ости бироз қорайиб. Лаблари қуруқшаб оқариб кетганди Мафтунани.
—Ҳа менимча ҳал қилувчи суд. -ҳодим қўпол судраб олиб чиқиб кетаётганди.
—Қўполлик ишлатманг. -деди Иброҳим ҳамкасбига.
—У жиноятчи. Шунга лойиқ! -қошлари чимирилди.
—Ҳали суд якунланмади. Қиз айбдор деб топилмади. Шундай экан. Қизга оддий фуқородек қаранг. Айби исботланган тақдирда ҳам, мансабингиздан фойдаланиб, камситиш, куч ишлатишга ҳаққингиз йўқ! -деди ҳамкасбига ҳудди ўзидек қараб..
—Сиз? -ҳодим Иброҳимга жаҳли чиққандек қараб, аввалгидан кўра сал юмшоқлик билан Мафтунани етаклаб кетди.
—Айтган ҳужжатларингизни олиб келдим. -шу пайт Иброҳимни ёнига ёрдамчи ҳодим келади.
—Буларни Мақсудова Мафтунани адвокатига етказиб бер. Боришиндан ҳабари бор. -деди Иброҳим ҳужжатларга бир кўз югуртириб чиқаркан.
💫 💫
—Гувоҳ ва далилларингиз тугаган бўлса. Судья якуний қарорини айтса ҳам бўлади.
Прокурор, ёнидаги курсида ўтирган адвокатга бироз беписанд қараб дейди.
—Ким айтди тугади деб. Ҳақиқий юриш энди бўлади. -Адвокат сирли жилмайиб, судьяга боқади.
—Ҳурматли судья. Ижозатингиз билан менда сўнгги гувоҳим бор. Шуни таклиф қилсак.
Ҳамма ҳайрон. Судья ижозат беради.
Гувоҳлик минбарига чиққан Соҳиба, бир кун олдинги, қўрқувда айтган гапларини такрорлаб айтиб беради.
@bahtlim