💥Зиддият. 2-қисм.
Муаллиф: Дилором_Қосимова.
«Маҳкама»
—Сени ўлдираман! -Мафтуна бўйнидан бўғиб олган кучли қўллар исканжасида нафас олишга қийнала бошлади. -Азобланяпсанми? Ўлим билан юзлашиш, қандай экан.
Билол қизни юзига яқин келиб, қулиғига ёқимсиз шивирлади. Тобора нафас етишмай борарди.
—Майли маҳбус шахси ўзгарсин. Панжара ортига сен эмас мен кирай. Сени ўлдираман. Қамалсам қамалай, аммо сени ҳам синглимни ортидан жўнатаман!
💫 💫
—Учрашув хонасида ким бор? -баъзи муҳим ҳужжатлар учун, келган терговчи. Навбатчи ходимдан сўради.
—Марҳума Бурхонова Зоҳидани акаси Билол Бурхонов, айбланувчи Мақсудова Мафтуна билан учрашгани келган экан. -дейди ходим.
—Уларни олдида ҳодимлардан биронта кузатувчи борми? -Бироз ҳавотир аралаш сўрайди терговчи, ҳужжатлари ҳам ёдидан чиққандек, учрашув хонаси томон қараб қўяркан.
—Йўқ! -дейди навбатчи ходимни кўзлари ўйнаб.
—Аҳмоқмисан? Оч шерни олдига, қандай қуённи ташлаб қўйиш мумкин? -терговчи ўша хона томон шошади. Ортидан навбатчи ходим ҳам.
💫 💫
Мафтуна, Билолни қўлларида ҳатто типирчилашга ҳам кучи қолмади. Таслим бўлгандир балки?
Ҳириллай бошлаганда, бу кучли қўллардан ҳалос ҳўлганини ҳис қилди. Бирдан ерга қулади.
«Бу енгиллик балки ўлганим учундир»
Миясида шу сўзлар айланди.
Терговчи, Иброҳим Асадов, Билолни куч билан ўзига тортиб, навбатчи ҳодимга буюрди.
—Олиб чиқ ташқарига.
—Ўлдираман мен уни барибир. -Билол ўзини ушлаб, олган, ҳодим қўлида силтаниб-силтаниб, қўяркан. Бақирди.
—Ҳой қиз. Кўзингни оч. -Иброҳим қизни юзига бир-икки енгил тарсаки урди. Фойдаси бўлмагач, кўтариб, хонадан олиб чиқиб, ўз хонасига олиб кирди.
Мафтуна юзига сув сепаркан. Ўраб олган рўмоли бироз тартибсизланган қизга бироз термулиб қолди.
—Бу қиз жиноятчи бўлиши мумкинмас. Ёки... Наҳотки, марҳумани машинасида уриб қочиб кетгани рост бўлса?
💫 💫
—Нима дединг? -Зокир Мақсудовни кўзлари олайиб кетди. —Бакирни ўғли қаер? Маҳкамада қизимни ўлдирмоқчи бўлибди. Ҳодимларни кўзлари қаерда экан?
— Иброҳим деган терговчи бор экан. Шу йигит хонимни қутқариб қолибди.
—Қолган ҳодимларни устидан арз қиламан. Ишига лаёқайтсизликлари учун.
Сал қолса қизимдан айрилардим.
Уни айби аниқлангани йўқ ҳали. Шундай экан. Мафтунага бундай муомила қилишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ!
Зокир Мақсудов маъсума қизини кўз олдига келтириб соғинчни ҳис қилди.
—Машинани тайёрла. Қизимни кўргани борамиз. -деди Зокир Мақсудов қаддини ростлаб.
—Шу вақтдами? Олдига қўйишармикан? -деди ёрдамчи йигит ўйланиб.
—Қизимни ўлдирмоқчи бўлганларни қўйибдику ана.
Мени қўймасинчи. Маҳкамасига ўт қўяман!
Қаддини ғоз тутиб кетаётган бошлиғи ортидан, чарчоқ босган кўзларини қаттиқ юмиб-очганча йўл олди.
—Сен нималар қилиб юрибсан? -Ҳабиб укасига жаҳл билан қаради. –Ишни уларни фойдасига ҳал бўлишини истаяпсанми?
—Акааа. Мен барибир уни ўлдираман. Зоҳида ҳали жуда ёш эди. Уни умрига зомин бўлганни, бошига ўзим етаман.
—Сабр қил! Мен ҳам қизни тинч қўямиз демаяпман. Фақат озроқ сабр қил. Зоҳида учун, бутун, Мақсудовлар оиласи жавоб беради.
—Синглимдан айрилдим. Ичим ёнаяпти. Сабр қилиш учун, ҳали совиб улгурганим йўқ. Сиз ростдан қасд олмоқчимисиз. Ёки...
—Нима ёки? -Ҳабибни қошлари укасини кинояли, гапидан чимирилди.
—Мақсудовларни катта қизи, офисингиз олдида нима қилаётганди? -Билол норози оҳангда гапирди.
—Синглиси учун келган. Уни оқлаяптида.
—Ўша журналистни макияж тўла чиройли юзига термулиб, синглимиз эсиздан чиқмасин ака. -Билол зарда қилади.
—Эй воҳ, уни макияжини қанчалик эканига аҳамият бермабман-а қара?
Билол мен билан тўғри гаплаш. Дунё гўзали бўлмайдими менга деса.
Мақсудовлар оиласидаги аёл-қизлар мен учун бир тийинлигича қолади.
Ҳабиб укасига ёмон қараш қилиб қўйдида. Эшик томон юрди.
—Макияж деб. Мен ҳам термулганим йўқ. Ҳатто ТВ га чиқадиган эркаклар ҳам бироз грим қилгандан кейин...
Билол акаси гапини эшитмай ҳам чиқиб кетгач, гапдан тўхтади.
—Бу сафар қутилиб қолдинг. Кейинги сафарни, кейинги сафари бўлмайди. Хор қиламан сен қизни. -ўзини ётоққа отди. —Сени соғиндим синглим. -деди кўзлари бироз қизариб, синглисини хотирларкан.
@bahtlim