Киберхавфсизлик бўйича давлат университети ташкил этилади
“Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
Ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш университетнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.
Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.
Талабаларни ўқитиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида олиб борилади.
2025/2026 ўқув йили учун университетга бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига 100 та давлат гранти ажратилади.
Университет таркибида IT-кластер ташкил этилади ва стартап лойиҳаларни яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш унинг асосий фаолият йўналишларидан этиб белгиланди.
Университетда ўқув жараёни 2025 йил сентябрь ойидан бошланади.