❗️Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган яна бир бемор вафот этди
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи, Умра сафарида бўлиб қайтган 59 ёшли фуқаро Н.да жорий йил 25 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди.
Бемор (аёл) шу йили 31 март куни сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, гипертония 3-босқич, артериал гипертензия 3-даража, хавф ўта юқори бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, у 12 кун давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.
Жорий йил 11 апрель куни кечки пайт беморнинг аҳволи кескин ёмонлаша бошлаган. Беморда ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида биологик ўлим қайд этилди.
Ҳамюртимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Қолган беморларга ўзи шифо берсин. Тезроқ соғайиб, оиласининг бағрига қайтишсин.
АХБОРОТ Расмий Канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA