Forward from: Straßenbetonbau
1-жадвалдан кўриш мумкинки, БНД 35/50 маркадаги битумнинг юмшаш харорати 53 С дан юқори бўлиши керак экан. Худди шундай, БНД 90/130 маркадаги битумнинг юмшаш харорати эса камида 43 С бўлиши керак экан. Яъни ўртадаги фарқ 10 С. Мисол сифатида Ўзбекистонда ёз ойладида харорат 43 С бўлиш эхтимоли юқори. Агар хаво харорати 43 С бўлса, асфальтобетон қопламаси юзаси харорати камида 50 С бўлиши мумкин. Мантиқан олсак, Ўзбекистоннинг баъзи худудларида БНД 90/130 хамда БНД 60/90 маркада битумларни қўллаш нотўғри бўлиши мумкин.
Бироқ ГОСТ 22245-90 нинг 1-иловасида йўлбоп битумларнинг қўллаш доираси бўйича тавсиялар берилган. Унда битумларни қўллаш бўйича асосий меъзон сифатида юқори харорат эмас, балки паст харорат қўрсатилган.