Бизга кўпроқ «свежий» миялар керак...
Қаерга қараманг барча жойда коммунистик фикрловчи шахслар давлат соҳаларини ривожлантириш ўрнига орқага тортиб бормоқда. Бу айниқса «советча» фикрлайдиган қатламдир. «Консомол» қатлам балки ўз жойини бошатиб берар.
Янгиликлар ва ислоҳотларни кўтара олмайдига, эскича фикрлаб, янгилликдан қўрқадиган ва «динозавр» ёки «тош даври» замонидан қолган таклиф билан чиқувчи қатлам балки, ёшларга ҳам имкон берармиз.
Янгича таклиф билан чиқсанг, менталитет ва анъаналаримизга тўғри келмайди, бизга тинчлик керак деб қайтариб юборувчилар, балки.... нимадирни ўзгартириш керакдир.
Техника ва замонавий жиҳозлардан фойдаланмайдиган, 21-асрда технологиялар асрида, компьютер ва замонавий технологиялардан фойдаланиш билмайдиганга ўрнини ҳозироқ ёшларга бўшатиш лозимдир.
Янги авлодда қизиқиш ва қонида «интрига» ҳамда «олов» ёниб турган пайтда бериш керак шундай ўринларни. Тўғри билими етарли эмасдир, кўп хато қилар лекин замонга мос фикрлаши ва дунёқараши тизимда ўзгартиришларни киритишига ишонаман. Қанчадан қанча ёшларнинг чет элга чиқиб кетишига шу сабабчидир.
Чет тилларини камида 2-3тасида бемалол сўзлайдиган ёшларни, компьютерда лотинчада ёза олмайдиганларга ўзгаритириш вақти келмадимикин.
Ҳуқуқ тартибот, медицина, иқтисодиёт ва ИТ соҳаларида ўзгаришлар тез бўлади, бундай кескин ўзгаришларга туриб бера оладиган ёш «десант»лар керак.
Маиший ҳаётимиз ва профессионал фаолиятимизнинг ҳар жавҳасида янгилик киритиб турмас эканмиз, ривожланишга бир қадам ҳам боса олмаймиз. Бундай янгиликларга эса, «либерал» ва замонавий фикрлайдиган ёшлар керак.
Чет эл давлатларида пайдо бўлган янгиликлар нега бизга доимо 4-5 ва 10 йилдан сўнг кириб келади. Сабаби нима? Бизда чунки «коммунистик» фикрловчи қатлам мавжуд бўлиб, янгиликлардан жуда ҳам қўрқади.
Қон алмашиш вақти келди....
https://t.me/asatullayev_blog